Му5
48

Вобкентда тарбиячи лавозими учун 300 АҚШ доллари сўралди

ЖИНОЯТ 14.11.2019, 17:55
Теглар: Вобкент, тарбиячи
259
Вобкентда тарбиячи лавозими учун 300 АҚШ доллари сўралди

Вобкент туманида яшовчи фуқаро М.Р.нинг аризаси юзасидан тадбир ўтказилди, дея хабар берди Бухоро вилояти ИИБ.

Маълум бўлишича, Ромитан туманида яшовчи 39 ёшли У.Ж. ўзи ишлайдиган мактабгача таълим муассасасига ёрдамчи тарбиячи лавозимига ишга қабул қилиш эвазига М.Р.дан таъмагирлик йўли билан 300 АҚШ доллари миқдорида пора беришни талаб қилади.

2019 йил 7 ноябрь куни соат 09:15ларда муассаса биносида кимёвий ишлов берилган 300 АҚШ долларини У.Ж. муассаса ёрдамчи тарбиячиси М.Б орқали олаётган вақтида ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

У.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми ва М.Б.га нисбатан ЖКнинг 212-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар