Му5
48

Ўқишга киритишни ваъда қилган МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

ЖИНОЯТ 15.11.2019, 08:52
Теглар: Ўқиш, жиноий иш
246
Ўқишга киритишни ваъда қилган МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

 

2019 йил 26-июль куни Чилонзор туманида пойтахт МЧЖларидан бирининг директори 32 ёшли Ваҳобжон Х. 45 ёшли Холида Б.нинг ишончига кириб, унинг фарзандлари 22 ёшли Севара Т. ва 20 ёшли Уралбек Т.ларни университетга ўқишга киритишни ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Ушбу ҳаракати эвазига аёлдан директор 9 000 000 сўм сўраган. Унга ишонган аёл эса керакли маблағни берган. Аммо эркак ўз ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган. 

Айни пайтда ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

“Олийгоҳга киришни ноқонуний йўллар билан ҳал қилишга уринманг. “Ёрдамчиларга” бермоқчи бўлган пулингизни фарзандларингизни таълимига ишлатинг: китоблар харид қилинг, репетиторлар ёлланг. Шунда кўпроқ фойда бўлади”, — дея огоҳлантирмоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Шарҳлар