my5
Sevimli

Ўзбекистонда футбол янги босқичга олиб чиқилади

СПОРТ 18.11.2019, 20:04
Теглар: Футбол
Ўзбекистонда футбол янги босқичга олиб чиқилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида мазкур фармонни такомиллаштириш ва уни янада бойитиш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, ЎФА раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, Республикамизда футбол соҳасида улкан тажрибага эга бўлган соҳа мутахассислари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

“Дунё тажрибасидан маълумки, футболи зўр бўлган мамлакатнинг иқтисоди ҳам яхши бўлади. Мазкур фармон муҳокамага қўйилишидан аввал уни ЎФА раиси билан яхшилаб муҳокама қилиб олдик. Зеро, шахсан Президентимизнинг ўзлари футболни янада ривожлантириш бўйича топшириқ бердилар. Мана, бизнинг боксчиларимизни бутун дунё тан олди. Нега бошқа спорт турларида бундай даражага чиқа олмаймиз? Чунки спортнинг ушбу турида йиллар давомида шаклланиб келаётган ўзбек бокс мактаби бор, малакали мутахассислар ва яхши йўлга қўйилган тизим мавжуд. Мана шу тизимли ишлашни бошқа спорт турларида ҳам йўлга қўйсакгина натижага эриша оламиз. Бунинг учун ишни, аввало, болалар футболини ривожлантириш ва хусусий футбол мактабларини ривожлантиришдан бошлаш керак. Мана шундай ташаббус билан чиқадиган тадбиркорларни доимо қўллаб-қувватлаймиз”, – деди Абдужаббор Абдувоҳидов.

Мазкур фармонда Ўзбекистонда футболни аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турига айлантириш, юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, мамлакат футболини ривожланган мамлакатлар билан рақобат қила оладиган даражага етказиш, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш, футбол клублари фаолиятини ривожлантириш, терма жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этиш, мамлакатимизда футбол бўйича йирик халқаро мусобақалар, жумладан, ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари ўртасида жаҳон ва қитъа биринчиликларини ўтказиш чора-тадбирлари белгилаб берилди.

Фармон лойиҳаси футболни янги босқичга олиб чиқиш бўйича 18 та банд, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида профессионал футболни ривожлантириш схемаси (4 йўналишда), 5 бобдан иборат Ўзбекистонда футболни 2030 йилгача янги босқичга олиб чиқиш концепцияси, 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган “Йўл харитаси”, 7 қисмни ўзида жамлаган 2030 йилгача футболни ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари, 2020–2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги футбол маҳорат мактабларини ташкил этиш, уларда қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш жадвали, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиладиган профессионал футбол клублари устав фондидаги давлат улушлари ва хўжалик жамиятларининг улушлари рўйхати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар каби иловалардан ташкил топган.

Шарҳлар

Футбол афсонаси Диего Марадона 60 ёшда вафот этди

25.11.2020, 23:07

Аргентиналик футбол афсонаси, 1986 йилги жаҳон чемпиони Диего Марадона вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости Аргентинанинг TN телеканалига асосланиб хабар берди.У 30 октябрь куни тиббий...
Футбол стадиони олдидаги жанжал пичоқбозлик билан якунланди(фото)

04.11.2020, 21:59

Сурхондарё. 2020 йилнинг 22 октябрь куни соат 20:30 да 21 ёшли Ў.Ж. ва 18 ёшли Ю.Х., жамоат жойи ҳисобланган “Гулобод” маҳалласидаги фуқаро С.Н.,га тегишли фудбол...
Неймар дунёнинг энг яхши 5 футболчисидан иборат рамзий терма жамоа тузди

27.10.2020, 23:07

ПСЖ ҳужумчиси Неймар дунёнинг энг яхши 5 футболчисидан иборат рамзий терма жамоа тузди. Унда Роналду йўқ.Неймар ўз рўйхатига қуйидаги футболчиларни киритди: Пол Погба (Франция, «Манчестер...
Ўзбекистонлик футболчи Италия жамоасига ўтади

25.11.2019, 18:12

Ўзбекистонлик ёш футболчи, «Бунёдкор» яримҳимоячиси Жасур Жалолиддинов легионерга айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Клуб матбуот хизмат хабар берди.Келтирилишича, Жасур Жалолиддинов Италия «B» Cерияси иштирокчиси «Беневенто»га ўтади.«Ёш футболчимизнинг ҳаракатлари...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-2° снег
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37