my5

Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг ҳашаматли уйи сотувга қўйилди. Нархи ҳайратланарли

ЖАМИЯТ 19.11.2019, 08:11
Теглар: Бош прокурор, Рашид Қодиров, уй
3186
Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг ҳашаматли уйи сотувга қўйилди. Нархи ҳайратланарли

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани

Садаф кўчаси, 5-берк, 7-9-уйи  Жиноят ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатига асосан сотувга қўйилди.

Нархни ошириб бориш тамойили бўйича аукционга қўйилган мазкур мулкнинг очиқ аукцион савдосига қўйилган бошланғич баҳоси 10 007 940 000 (ўн миллард етти миллон тўққиз юз қирқ минг) сўм. Турар-жой биноси 10 та хонадан иборат.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди қарорига кўра, Яшнобод МИБ бўлими томонидан E-ijro auksion очиқ аукционига қўйилган мазкур турар-жой биноси айрим маълумотларга кўра, собиқ бош прокурор Рашид Қодировга тегишли бўлиб, унинг турмуш ўртоғи номида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Рашид Қодиров 2019 йил июнь ойида 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима билан жазоланган эди. У пора беришга далолат қилиш, фирибгарлик, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган эди.

Шарҳлар

Бош прокурор бир кун самарқандликлар дарду ташвишлари билан яшади (фото)

22.12.2019, 10:32

Бугунги кунда прокуратура органлари томонидан ўтказилаётган қабулларда фуқароларнинг бир неча йиллардан буён ўзининг ечимини топмаётган муаммо ва таклифларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Хусусан, кеча,...
Қаршида 50дан зиёд бошпанасиз аёлларга замонавий уйлар берилди

11.12.2019, 16:39

Бугун Қарши шаҳрида узоқ вақт бошпанасизликдан қийналган 50 нафардан зиёд хотин-қиз, ногиронлиги бор кишиларга Қарши маҳалласида яқинда қуриб битказилган арзонлаштирилган кўп қаватли уйлардан янги хонадонлар калитлари...
Ўзбекистон халқ артисти оламдан ўтди

05.12.2019, 08:23

Кўпгина роллари билан халқимиз қалбидан жой олган актёр Ўзбекистон халқ артисти Тоҳир Миралиев оламдан ўтди. Тоҳир Миралиев "Тилла бува" (2011), "Учар отлар" (2011), "Қовун" (2012), "Жасур"...
Собиқ Бош прокурор Отабек Муродовнинг Тошкентдаги ҳовлисида тинтув ўтказилди

06.11.2019, 11:17

Ўзбекистон Республикаси собиқ Бош прокурори Отабек Муродовнинг мол-мулки ва уйлари рўйхати шакллантирилган. Бу ҳақда «7news.uz» ишончли манбасига таяниб хабар бермоқда.Отабек Муродовнинг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37