Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Тамайрат МФЙ 31-уйда истиқомат қилувчи Фароғат Йўлдошева Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот” гуруҳи орқали Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат йўллади.
Аёл 25 ёшли фарзандини ўлдирган жиноятчиларга нисбатан жазо бериилишини сўраб арз қилган. Ушбу жазони тайинланишида марҳумнинг онаси Республикадаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ёрдам сўрамоқда.
Аёлнинг йиғлаб сўзлаб беришича, ўғли ухлаб ётган вақтда унинг устига бостириб келиб, ваҳшийларча, қўйни бўғизлагандек, сўйиб ташлашган.
Ушбу жиноят маҳалладошлари А.Эргашев ва Ш.Сафаров томонидан қилинганлиги, бироқ маҳаллий масъул органлар томонидан жиноят яширилаётганлиги арз қилинмоқда. Ушбу ноқонуний ҳаракатлари учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органи ходимларининг ҳам жавобгарликка тортилишини сўраган.
Шунингдек, аёл ушбу адолатсизлик юзасидан шахсан ўзи маълумотлар бериш учун “Халқ билан мулоқот” гуруҳида телефон рақамини ҳам қолдирган.
darakchi.uz ҳам воқеа юзасидан аниқлик киритиш учун масъул давлат органлари билан боғланишга ҳаракат қилади.
07.03.2021, 14:10
ФВВ қутқарувчилари Самарқанд вилоятидаги ресторанлардан бирида юз берган ёнғинни бартараф этдилар: қурбонлар бўлмаганЁнғин бугун, тахминан соат 11:00 ларда, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги "Омонбой" маҳалласида жойлашган...27.02.2021, 18:15
Ижтимоий тармоқларда “2 нафар қизи бор ҳамшира аёлни уриб судрашгани акс этган видео тарқалди” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумотТасвирлардаги ҳолат 2021 йил 5 февраль...26.02.2021, 12:13
2020 йилнинг ноябрь ойида 42 ёшли пастдарғомлик эркак хотинининг бошқа эркак билан ишқий муносабатлари ҳақида хабар топгач, Самарқанддаги Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган савдо марказида уларни...21.02.2021, 20:20
Самарқандда «BITSIMPLEХ» номли МЧЖ ходимлари фуқаролардан 500 АҚШ долларидан 22 250 АҚШ долларигача пул маблағларини олиб, пулларни қайтариб бермаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар...