my5
Sevimli

ИИББ Фаластин ва Ўзбекистон футбол ўйинига ташриф буюурувчиларга мурожаат қилди

СПОРТ 19.11.2019, 15:33
Теглар: Футбол, Ўзбекистон, Фаластин
ИИББ Фаластин ва Ўзбекистон футбол ўйинига ташриф буюурувчиларга мурожаат қилди

19 ноябрь куни Жаҳон Чемпионати-2022 саралаш босқичи доирасида “Пахтакор” стадионида Фаластин ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида футбол ўйини бўлиб ўтади. Учрашув 17.00 да бошланади.

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси футболга ташриф буюрувчиларга мурожаат билан чиқди

“Барча футбол мухлисларидан чипталарни олдиндан харид қилишларини ва ўйинга бошланишидан бир соат олдин келишни илтимос қиламиз. 

Шахсий автомобилни уйда қолдириб, такси ёки жамоат транспортидан фойдаланишни тавсия этамиз.

Агар ўз автомобилингизда келмоқчи бўлангиз, уни Ислом Каримов, Олмазор ва Навоий кўчалари четида қолдирмасдан, “Хумо Арена” муз комплексини кўп қаватли автотураргоҳида қолдиринг. 

Шунингдек сиздан навбат билан стадионга киришни, тартибсизлик қилмасликни ҳамда сумка ва шахсий буюмларни текшириш қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.

Навбатда турганингизда, сиздан олдин турган одамлар стадионга киришларини кутиб туринг. Атрофдагиларни ҳамда жамоат тартибини ва сизнинг хавфсизлигингизни таъминловчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини ҳурмат қилинг.

Шунингдек ўзингиз билан ичимликлар, кунгабоқар писталарини, ширинликлар олиб келмасликни илтимос қилган бўлардик, аммо олиб келган тақдирингизда ҳам, улардан қолган чиқиндиларни стадион ўриндиқларида қолдирманг.

Ўзгалар меҳнатини ҳурмат қилинг!”

Шарҳлар

Фаластинда 15 йиллик танаффусдан сўнг илк бор президентлик сайловлари ўтказилади

17.01.2021, 08:54

Фаластинда 15 йил ичида илк бор президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтади. Парламент сайловлари 22 майга, президент сайловлари эса 31 июлга белгиланган дея хабар бермоқда...
Фарғонада Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари ўринбосарлари учрашди

09.12.2020, 22:22

Жорий йилнинг 8 декабрь куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Қирғизистон Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи...
Ўзбекистон 10 ой давомида неча тонна карам экспорт қилгани маълум бўлди

26.11.2020, 00:29

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистон 11 та хорижий мамлакатларга қиймати 19,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 86,8 минг тонна...
Футбол афсонаси Диего Марадона 60 ёшда вафот этди

25.11.2020, 23:07

Аргентиналик футбол афсонаси, 1986 йилги жаҳон чемпиони Диего Марадона вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости Аргентинанинг TN телеканалига асосланиб хабар берди.У 30 октябрь куни тиббий...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° снег
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37