Му5
3

Қашқадарёда ҳайдовчи машинаси билан эвакуаторга ортилди. ИИБ вазиятга изоҳ берди (Видео)

ЖАМИЯТ 22.11.2019, 17:27
Теглар: Видео
3147
Қашқадарёда ҳайдовчи машинаси билан эвакуаторга ортилди. ИИБ вазиятга изоҳ берди (Видео)

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати YouTube видеохостингида «Қашқадарёда ЙПХ ходимлари билан катта тортишув. Машина ҳайдовчиси билан эвакуаторга ортилди» сарлавҳаси остида жойлаштирилган видеога муносабат билдирди.

Таъкидланишича, мазкур видеодаги  ҳолат 12 ноябрь куни хизмат тақсимотига асосан вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари сафдорлар Э.Бўритошев ҳамда М.Жонузоқовлар «Қарши—Шаҳрисабз» йўлининг Яккабоғ тумани Оқтош қишлоғида хизмат ўтаб турган вақтида содир бўлган.

70 Y 339 JA давлат рақамли Nexiaавтомашинаси 3.24 йўл белгили («Юқори тезлик чекланган») 50 километр/соат тезлик чекланган жойда 60 километр/соат тезликда ҳаракатланиб келган. ЙПХ ходимлари буни Искра-Видео-2 русумли тезликни ўлчаш мосламаси ёрдамида аниқлаб, ушбуавтомашина ҳайдовчиси тўхтатилган. ЙПХ инспектори ҳайдовчига ўзини таништириб, содир этган қоидабузарлиги бўйича тушунча бериб, автомашина бошқаришга оид ҳужжатларини талаб қилинган. Автомашина ҳайдовчиси фуқаро Н.Қўйлиев ҳужжатларини тақдим қилмасдан ЙПХ ходимларидан хизмат гувоҳномаси, дислокацияси ҳамда Искра-Видео-2 тезликни ўлчаш мосламасининг сертификатини кўрсатишни талаб қилган.

Ҳайдовчининг талабига асосан ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг ҳайдовчи ЙПХ инспекторларига «радар ўзи қаерда, номерлари тўғри келадими, мени олдимга олиб келинг» деб айтган. Сафдор М.Жонузоқов «Агар ҳужжатларни тақдим қилмасангиз, маъмурий баённома расмийлаштирамиз», деганида ҳайдовчи «Йигитлар, булар менга тезликка айтишяпти. Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманига қаердан келди бу базатқилар», деб ЙПХ инспекторлари билан тортишган. Сафдор М.Жонузоқов ҳайдовчининг талабига асосан тўрт нафар гувоҳ чақиртирганида ҳайдовчи ЙПХ инспекторига дислокацияда йўқлигини айтиб тортиша бошлаган.

Ҳайдовчининг талабига асосан чақиртирилган гувоҳ ўзини Темурмалик Каримов эканлигини айтиб, ҳайдовчидан ўзини таништиришни сўраган. Сафдор М.Жонузоқов ҳайдовчига «Ҳурматли ҳайдовчи, агар ижтимоий тармоқларга чиқарсангиз, қонун олдида жавоб берасиз», деб айтганида «Агар олса, мендан пулимни олади» дея ЙПХ ходимларига терс жавоб қайтарган. Шундан сўнг сафдор Э.Бўритошев ҳайдовчи М.Қўйлиевга маъмурий баённома расмийлаштирган.

Ҳайдовчи маъмурий баённома билан танишмагандан сўнг гувоҳлар иштирокида далолатнома расмийлаштириб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддаси (Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби) ва ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 май кунидаги 68-сонли буйруғининг 36-бандида «Ушлаб туриш сабаблари бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар» деб кўрсатилганлигига асосан автомашина жарима майдонига қўйиш учун эвакуаторга ортилган.

Ҳайдовчи эса машинадан тушмасдан «Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев! Яккабоғда яна бир нохуш ҳолат, ўзингиз буларга жазо қўллайсиз» деб видеотасвирни якунлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Наманганда фуқаро 74 минг сўм учун икки кишини ўлдирди (Видео)

17.01.2020, 15:39

Наманган вилоятининг Поп туманида мудҳиш қотиллик юз берди. Бу ҳақда "Севимли" телеканалининг "Zamon" ахборот-таҳлилий кўрсатувида маълум қилинди.Хўранда овқатланиш шахобчасининг хўжайинлари бўлган эр ва хотинни пичоқлаб...
"Фарҳод" бозорида катта жанжал бўлди (Видео)

17.01.2020, 15:23

Тошкент шаҳрининг энг гавжум бозорларидан бири ҳисобланган "Фарҳод" бозорида катта жанжал бўлди. Бу воқеа акс этган видео Human.uz ахборот порталида эълон қилинди.–Мен ташқаридаги "навес"нинг иккинчи...
Алишер Навоийнинг тириклик вақтида кўчирган 20 та қўлёзмаси топилди (Видео)

17.01.2020, 15:08

Халқимизнинг бой тарихи ва маданиятининг ажралмас бир қисмини ташкил этувчи қадимий қўлёзмалар, санъат асарлари, осори атиқаларни илмий тадқиқ этиш, уларни жамлаш, келажак авлодни бебаҳо қадриятларимиз...
Қинғир ишнинг қийиғи етти йилдан кейин чиқди (Видео)

16.01.2020, 15:06

2013 йилда Тошкент шаҳрида 2 номаълум шахс машина ўғирлаш учун одам ўлдирган. Бу ҳақда "Zamon" кўрсатувида маълум қилинди.-Фарзанд доғи ёмон экан, – дейди кўзлари ёшга...