my5

Канададаги авиаҳалокатда вафот этган ўзбеклар шахси ва қариндошлари аниқланмоқда

ЖАМИЯТ 02.12.2019, 11:53
Теглар: Канада, авиаҳалокат
1483
Канададаги авиаҳалокатда вафот этган ўзбеклар шахси ва қариндошлари аниқланмоқда


Хабарингиз бор, ўтган ҳафта Канадада бортида 7 нафар ўзбекистонлик бўлган енгил самолёт ҳалокатга учради. Ушбу ҳолат юзасидан ТИВ қўшимча маълумотларни тақдим этди.

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси маълумотларига кўра, 2019-йил 27-ноябр куни Канаданинг Онтарио провинциясида асли ўзбекистонликларни ташиётган самолёт ҳалокати содир бўлган жой тегишли тузилмалар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилган, самолётнинг барча парчалари пухта таҳлил қилиш учун Торонто шаҳридаги махсус текширув марказига етказилган. Айни пайтда Канада маъмурлари билан биргаликда ҳалок бўлганларнинг жасадларини аниқлаштириш ва уларни қариндошларига топшириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Элчихона Канада ТИВ ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари вакиллари, авиаҳалокатда вафот этганларнинг қариндошлари ва яқинлари, Торонто шаҳри ва Техас штатидаги (АҚШ) ўзбек диаспораси билан яқин алоқада бўлиб турибди.
Бугун Ўзбекистон Элчиси Жавлон Вахабов Торонто шаҳрида Канада транспорт хавфсизлиги кенгаши вакиллари ва маҳаллий тергов идоралари билан учрашувлар ўтказади.
Элчихонага бутун дунёдан таъзия сўзлари етиб келмоқда. Канаданинг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили Анник Гуле барча канадаликлар номидан авиафалокатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирди ҳамда ҳар томонлама ёрдам ва зарур кўмак кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади. АҚШ ва Канадада истиқомат қилувчи ўзбек диаспораси вакиллари томонидан Ўзбекистон Элчихонаси саъй-ҳаракатлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.
Ҳалок бўлганларнинг қариндошлари учун Элчихонада тезкор телефон рақами очилган: +1 (202) 887-5300 (ички рақам 1), +1 (202) 251-8298 (мобил), шунингдек consul.washington@mfa.uz электрон почта манзили.

Шарҳлар

Канадада чиқиндини қаерга ташлашни ўргатувчи ақлли контейнерлар пайдо бўлди (видео)

07.02.2020, 17:10

Канадада одамларга қандай чиқиндини қаерга ташлашни ўргатувчи контейнерлар пайдо бўлди. Улар аҳолининг аҳлатни аралаштириб ташлашига йўл қўймайди ва чиқиндиларни қайта ишлаш жараёнида уларни ажратишда қийинчилик...
Йўқолиб қолган самолёт ҳалокатга учрагани маълум бўлди

10.12.2019, 12:30

 Бортида 38 кишини олиб учган Чили ҳарбий самолёти билан алоқа йўқолиб қолган эди. Самолёт Антарктикага кетишда қулаб тушган. Бу ҳақда «РИА Новости» Чили ҳарбий-ҳаво кучларига асосланиб хабар...
Канададаги авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлган ўзбек оилалари ҳақида расмий маълумот берилди

29.11.2019, 12:52

Сал аввал, Канаданинг Онтарио провинциясида енгил самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида етти нафар ўзбекистонлик қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эдик.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу воқеа бўйича расмий...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37