АсосийJamiyat

Канададаги авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлган ўзбек оилалари ҳақида расмий маълумот берилди

'Канададаги авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлган ўзбек оилалари ҳақида расмий маълумот берилди'ning rasmi

Сал аввал, Канаданинг Онтарио провинциясида енгил самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида етти нафар ўзбекистонлик қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу воқеа бўйича расмий маълумот берди. 

Унга кўра, мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси енгил моторли шахсий самолёт қулаши натижасида асли ўзбекистонлик Отабек Облокулов ва Бобомурод Набиэв, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (жами етти киши) ҳалок бўлганлиги ҳақидаги ОАВ хабарларини тасдиқлайди. Воқеа 27-ноябр куни Канаданинг Онтарио провинциясида юз берган.

Олинган маълумотларга кўра, самолёт Отабек Облокулов томонидан бошқарилган, у турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзанди, шунингдек, бошқа қариндошлари билан бирга дам олиш кунларини ўтказиш учун Торонто шаҳридан Кингстон шаҳрига йўл олган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт қулашининг сабаби ноқулай об-ҳаво бўлиши мумкин.

Элчихона томонидан кўрилган шошилинч чоралар, жумладан Кинстон шаҳри полицияси билан олиб борилган музокаралар натижасида барча қурбонларнинг шахси аниқланган.

Элчихона консуллик ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш чораларини кўрмоқда.

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ва мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради ва АҚШ (Алабама, Аркансас, Cолорадо, Делаwаре, Wашингтон ДC, Флорида, Георгиа, Кентуcкй, Лоуициана, Марйланд, Миссиссиппи, Нортҳ Cаролина, Оклаҳома, Соутҳ Cаролина, Теннессеэ, Техас, Виргиниа анд Wест Виргиниа), Куба, Канада, Бразилия ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонасига +1-202-887 -53-00, +1-202-251-82-98 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар