Му5
3

Арабларда кўпхотинлилик нега урфдан қолмоқда? Бу саволга олимлар жавоб топди

ДУНЁ 03.12.2019, 18:57
Теглар: кўпхотинлик, олимлар
2312
Арабларда кўпхотинлилик нега урфдан қолмоқда? Бу саволга олимлар жавоб топди

Ливия, Марокко, Тунис, Жазоир ва Мавритания каби мамлакатларда кўпхотинлилик тобора урфдан қолмоқда, деди Муҳаммад VI номли Мароккодаги социология университети профессори Мухтор ал-Харрас араб дунёсида оила ҳолати мавзусига бағишланган форумда. Бу ҳақда батафсил Риа Новости хабар берди.

"Ливияда мураккаб вазият ва иқтисодий сабабларга кўра, кўпхотинлилик сингари ҳолатлар сони камайди. Тунисда эса 1975 йилда кўпхотинлиликни таъқиқловчи қонун қабул қилинган. Мароккода 2004 йилда бир вақтнинг ўзида бир нечта никоҳдан ўтишга тўсиқ қўядиган қонун қабул қилинди. Хусусан, бир нечта хотинга уйланишни истаган эркак бир нечта шартларни бажармоғи лозим, хусусан, биринчи хотиннинг рухсатини олиш шартлардан бири саналади. 

Жазоирда кўп хотинга эга эркаклар сони жуда кам, ва умуман олганда, кўпхотинлилик ғояси жамиятда кўпам қўллаб-қувватланмайди. Мавританияда кўпхотинлилик жамиятнинг муайян қатламлари орасидагина кенг тарқалган", - дея тушунтиради профессор.

Ал-Харраснинг айтишича, кўпгина араб давлатларида кўпхотинлилик ўз долзарблигини йўқотаётганининг сабаби шуки эркакларнинг шу кеча-ю кундузда барча хотинлари ва болаларини тенг даражада таъминлай олмаслиги билан изоҳланмоқда. 

Бундан ташқари, профессорнинг қайд этишича, араб аёллари орасида кўпхотинлиликнинг адолатсизлиги, бундай ҳолатларда кўпинча аёллар ва болалар ҳуқуқи поймол этилиши ҳақидаги фикр тобора кенг оммалашмоқда.

Шу билан бирга, Мағрибдаги араб давлатларида эркаклар ҳали ҳам ўз аёлларининг ишлашларини ҳазм қила олишмайди, ижтимоий тадқиқотларга кўра, ушбу давлатларда оилаларнинг учдан бир қисмида аёлнинг ишлаши эр билан келишмовчиликларга сабаб бўлади. Минтақанинг энг феминистик мамлакати ҳисобланмиш Тунисда айнан шу турдаги келишмовчиликлар кўпроқ учраши таъкидланмоқда. Маълум бўлишича, тунислик эркакларнинг 42%и ўз аёлининг меҳнат фаолиятидан норози. Агар аёлнинг ишлашига изн бермас экан эркак уни ўзи таъминлашга мажбур. Хотинлари сони бир эмас бир неча бўлганда эса уларни ишлатмасдан таъминлаш бугунги эркакларга жуда қийин бўлмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° небольшой дождь
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz