Му5
4

Ўзбекистонда қурилажак АЭС мутахассислари Ростов вилоятида таҳсил олади

СИЁСАТ 04.12.2019, 13:20
Теглар: Ўзбекистон, Ростов
613
Ўзбекистонда қурилажак АЭС  мутахассислари Ростов вилоятида таҳсил олади

Ростов-на-Дону шаҳрида Ўзбекистоннинг Бош консуллиги томонидан “Ўзбекистон-Россия: икки давлатнинг ижтимоий-сиёсий аспектлари” мавзусидаги муҳокамалар доираси ташкил этилди. Тадбир РФ жанубидаги энг қадимий ва нуфузли олий таълим муассасаси – Ростов Давлат иқтисодиёт университети ("РИНХ") майдонида ОТМ президенти А.У.Альбеков ҳамда ректори Е.Н.Макаренко иштирокида бўлиб ўтди. 

Россия томондан расмийлар, дипломатик корпус, бизнес доиралар, академик ва илмий доиралар вакиллари, жамоат арбоблари, "РИНХ" талаба ва аспирантлари иштирок этишди. 

Тадбир доирасида иштирокчиларга сўнгги йилларда Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Шу билан бирга, Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган парламент сайловлари, таълим, туризм ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ислоҳотларга катта эътибор қаратилди.

Шундан сўнг томонлар Ўзбекистон-Россия муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан таълим тизими ва Ўзбекистонда қурилажак АЭС учун мутахассисларнинг Ростов вилоятида таҳсил олиши масалаларини муҳокама қилишди. 

Таъкидлаш жоизки, муҳокамалар доирасида Ростов вилоятига ташриф буюрган Ўзбекистон ОТМлари делегацияси ҳам фаол қатнашди. Тошкент Давлат техника университети, Турин политехника университетининг Тошкент филиали ҳамда Андижон машинасозлик институти ректорлари расмий чиқишлардан кейинги фикрлар алмашинувида фаол иштирок этиб, форум иштирокчиларининг кўп сонли саволларига жавоб беришди. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон ОТМлари делегациясининг “РИНХ” Ростов давлат иқтисодиёт университети раҳбарияти билан учрашуви ўтказилиб, унда томонлар олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.

Тадбир якунига кўра, Андижон машинасозлик институти ҳамда “РИНХ” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат шунингдек Андижон ОТМсида янги бухгалтерлик ҳисоби ва аудит, логистика ва ахборот хавфсизлиги кафедралари очилиши масаласини ишлаб чиқишни кўзда тутади. 

Муҳокамалар доираси РФ Қонунчилик кенгаши, Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, Ростов вилояти жамоатчилик палатаси, Бутунроссия халқ фронти ҳудудий бўлими ҳамда Ростов-на-Дону шаҳри жамоатчилик палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган.

Шарҳлар

Ўзбекистон “Йилнинг энг яхши бокс мамлакати” дея эътироф этилди

07.01.2020, 08:35

Спорт бўйича хорижнинг нуфузли нашрларидан бири Ўзбекистонни “Йилнинг энг яхши бокс мамлакати” дея эътироф этди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.Англиянинг...
Қозоғистонда Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлиги учун овоз бериш бошланди

13.12.2019, 08:50

Қозоғистонда 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларга муддатидан аввал сайловлар бошланди, деб хабар бермоқда Kazinform’га таянниб ЎзА.“Фуқароларга имкон қадар қулай...
Дунёнинг машҳур телеканали илк бор Ўзбекистон ҳақидаги фильмларни эфирга узатмоқда

12.12.2019, 09:17

Жорий йилнинг 8 декабридан бошлаб АҚШнинг СNBC (“Consumer News and Business Channel”) телеканали Ўзбекистонга бағишланган олтита фильмни эфирга узатишни бошлади.Мазкур ҳужжатли фильмларда янги Ўзбекистонда амалга...
Бугун давлатимиз учун муҳим сана

10.12.2019, 09:00

10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун."Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонун 1992 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz