Тошкентда 13-15 декабрь кунлари “Маълумотлар журналистикаси, маълумотлар визуаллаштирилиши, маълумотларга дастурий ишлов бериш” мавзусида тренинг ташкил этилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, тренинг БМТ ТДнинг маълумотлар журналистикаси бўйича мутахассиси томонидан ўтказилади.
Иштирокчиларга очиқ маълумотлар билан ишлаш тажрибаси ўргатилиб, шахсий лойиҳаларини тақдим қилиш таклиф қилинади. Биринчи уч ўринни эгаллаган ғолибларни қимматли совғалар кутмоқда, дейилади хабарда.
Тренингга журналист ва талабалар таклиф қилинмоқда. Иштирок этиш учун 10 декабрга қадар ушбу ҳавола ёрдамида рўйхатдан ўтиш лозим бўлади.