Му5
4

Бугун давлат мадҳиясига эҳтиром кўрсатилмоқда

СИЁСАТ 10.12.2019, 18:51
Теглар: мадҳия
1051
Бугун давлат мадҳиясига эҳтиром кўрсатилмоқда

 

ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинлари доирасида таълим муассасаларида “Буюк ва муқаддас Ватанимиз мадҳиясида – юртга садоқат туйғуси” мавзусида маънавий-маърифий тадбирларни ҳам уюштиришмоқда. 

Ўтказилган тадбирларда мадҳия – инсон қалбида ўз Ватанига муҳаббат ва садоқат туйғуси бор ҳар қандай кишида миллий ғурур, ўзига хос фахр, энг муҳими юртга меҳр уйғотиши, бу миллий тимсолда халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги, шунингдек зийнати, орзу-ўйи, маслак-мақсади мужассамлиги ҳақида сўз юритилди.

Халқимизнинг эзгу интилишлари Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзларида ўзининг ёрқин ифодасини топгани, чунончи Ватанимиз мадҳияси ҳам унинг ўзи каби азиз ва муқаддас эканлиги тушунтириб берилмоқда.

– ИИВ Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан биз ўқувчилар билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбир биз учун катта сабоқ бўлди, – деди Нукус педагогика институтининг академик лицейи ўқувчиси Айзада Жанабергенова. – Тадбирда мадҳиямиз эркин ва фаровон жамиятни қуриш йўлида фидокорона меҳнат, бунёдкорлик ва тадбиркорликка руҳ бағишлашга хизмат қиладиган истиқлол рамзи эканлиги тушунтирилди. Бу тадбирни ташкил этган Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига миннатдорчилик билдириб қоламиз. 

– Пойтахтимиздан келган мутахассислар томонидан билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбир бизларда яхши таассурот қолдирди, – дейди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейи 3-босқич ўқувчиси Хусниддин Тўраев. – Тадбирда мадҳиямиз мамлакат мустақиллиги, халқ озодлиги давлатнинг буюк келажаги ҳақида куйлайдиган мустақиллик рамзи эканлиги тушунтирилди. Шунингдек, “Буюк ва муқаддас Ватанимиз мадҳиясида – юртга садоқат туйғуси” мавзусида ўтказилган викторина биз ўқувчиларда катта таассурот қолдирди, унда берилган саволлар қизиқарли бўлди. Ташкилотчиларга катта раҳмат.

Шунингдек, Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 21-сонли умумтаълим мактабида ва Бухоро вилоятидаги бир қатор таълим муассасаларида ҳам ушбу мавзудаги маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. 

Тадбир доирасида ўтказилган викториналарда фаол иштирок этган ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди. 

Институт профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда сайёр ўқув йиғинлари, таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ҳамда кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ва якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишлар жойларда давом этмоқда.

Шарҳлар

Бугун давлатимиз учун муҳим сана

10.12.2019, 09:00

10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун."Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонун 1992 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи...
Дилшод Кенжаев мактабларда давлат мадҳиясининг зарурати ҳақида гапирди

28.10.2019, 20:01

Хабарингиз бор, Ўзбекистондаги мактабларда II чоракдан бошлаб дарслар давлат мадҳиясини куйлаш билан бошланиши ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, блогер бу борада ўз муносабатини билдирди....
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-0.44° небольшой снег
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz