Му5
4

Қашқадарёдаги мактабда 3 сменада дарс ўтилади. Ўқувчилар кечқурунгача қолиб кетишяпти

ЖАМИЯТ 11.12.2019, 10:22
Теглар: Мактаб, Яккабоғ, смена
477
Қашқадарёдаги мактабда 3 сменада дарс ўтилади. Ўқувчилар кечқурунгача қолиб кетишяпти

Яккабоғ туманидаги 68-мактабда 3 сменада дарс ўтилмоқда. Бу ҳақда 134-Яккабоғ cайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Шахноза Холмахматова «Nasafnews»га хабар берган.

Татар МФЙ ҳудудида жойлашган 68-сонли мактабда Татар МФЙга туташ бўлган Сувлисой МФЙ ва Ҳайдарбулоқ МФЙда яшовчи аҳолининг мактаб ёшидаги фарзандлари ҳам таҳсил олишади. Мазкур мактаб 216 ўринга мўлжалланган бўлсада бугунги кунда таълим даргоҳида 370 нафар бола таҳсил олмоқда.

– Фарзандим қарийб 8 км узоқликдан пиёда мактабга қатнайди, – дейди Сувлисойлик Муродилла Нуриддинов. – Мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар сони кўплиги боисидан ўқув даргоҳида 3 сменада дарс ўтилади. Шу боис, 3 сменада ўқувчи болаларга кечки соат 19:00да жавоб берилади, 8 км масофа ва бир ярим соат вақт кетишини ҳисобга олсак, лой кечиб фарзандим соат 20:30да уйга келмоқда.

Мактабнинг шарт-шароити билан танишган номзоднинг айтишича, мактабда озодалик хукмрон, боғ-роғлар тартибга келтирилган.

– Мактабимиздан ҳар йили ўнга яқин болалар олий таълим муассасалари талабаларига айланишмоқда, -дейди 68-сонли мактаб директори Замира Лутфуллаева. – Барча имкониятлар билан таъминланган мактабимизда қўшимча бино қуриб берилса, ўқувчиларнинг вақтида уйга қайтишлари таъминланган бўлар эди. Ҳаттоки, синфхоналар етишмаётганлигидан эркин тўгаракларни якшанба кунлари ташкил қиляпмиз.

Шарҳлар

Жорий йил III чоракдан бошлаб мактабларда фанлар ихтиёрий ўқитилади

02.01.2020, 19:07

Халқ таълими вазири буйруғи билан 2020 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб, 10-11-синфларда фанлар ихтиёрий танлов асосида ўқитилади. Мазкур тажриба-синов ўқув йили якунига қадар ўтказилади. Бу ҳақда...
Андижонда мактабнинг эски омборидан қўл гранатаси топилди

24.12.2019, 09:41

Андижон вилояти Асака тумани ИИБ ҳамда ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг вилоят ҳудудига хизмат кўрсатиш бўйича махсус отряди ходимлари томонидан 11-сонли мактаб текширилганида, таълим муассасасининг...
ХТБ Ангордаги мактаб директори математика ўқитувчисидан ишдан бўшатмаслик учун 2 млн. сўм талаб қилганини тасдиқлади

19.12.2019, 18:30

Аввалроқ, Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори О.Х. ўқитувчи Н.Й.ни ушбу мактабдан ишдан бўшатмаслик эвазига таъмагирлик йўли билан 2 млн. сўмни олган...
Сурхондарёда мактаб директори ўқитувчини ишдан бўшатмаслик учун пул талаб қилди

16.12.2019, 15:27

Сурхондарёда мактаб директори ўқитувчидан пора талаб қилди, дея хабар берди “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати.Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Ангор туман...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-0.44° небольшой снег
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz