my5

“Миллий тикланиш” партияси раҳбарига фармоннинг учинчи банди билан танишиб чиқишни таклиф этаман”

ЖАМИЯТ 27.12.2019, 13:20
Теглар: Халқ таълими вазирлиги, Миллий тикланиш, Алишер Қодиров
875
“Миллий тикланиш” партияси раҳбарига фармоннинг учинчи банди билан танишиб чиқишни таклиф этаман”

“Миллий тикланиш” партияси раҳбари Алишер Қодиров мактабларда спорт заллари ва ошхоналар йўқлигида собиқ Халқ таълими вазири ва амалдаги вазирни айблашга урингани бўйича Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ахборот хизматининг муносабати чоп этилди. 

ХДПнинг мазкур муносабатига Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати ҳам қўшимча қилди:

“2018 йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармони қабул қилинган.

“Миллий тикланиш” партияси раҳбари Алишер Қодиров мазкур фармоннинг учинчи банди билан танишиб чиқишини таклиф этаман.

Унда мактаб инфратузилмасини ривожлантириш масаласи ҳамда халқ таълими муассасаларидаги мавжуд муаммоларни тез ва самарали ҳал қилиш бўйича бошқа чоралар кўрилишини ташкил этиш учун маҳаллий ҳокимларнинг шахсан жавобгарлиги белгиланган.

Фармоннинг учинчи бандида қўйидагилар ёзилган:

Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш масаласида ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусан:

тегишли ҳудудда умумтаълим муассасаларига ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шу жумладан ўқитувчилар ва ушбу соҳа ходимларининг мақомини яхшилашга ва оширишга ёрдам бериш;

халқ таълими муассасаларига кўмаклашиш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини белгиланган тартибда эшитиш;

нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларига бериш учун бўш ер участкалари (ҳар бир ҳудудда йилига 50 лотдан кам бўлмаган) рўйхатини тасдиқлаш ва улардан доимий фойдаланиш ҳуқуқини «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида реализация қилиш;

халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, инфратузилмани (тротуарлар, йўллар ва бошқалар) зарур ҳолатда сақлаш бўйича буюртмачи функциясини амалга ошириш;

халқ таълими муассасаларини электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви, зарур санитария-гигиена шароитлари ва бошқа коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш;

туманлар (шаҳарлар) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда халқ таълими муассасаларини ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига ўз вақтида ва самарали тайёрлаш тадбирларини амалга ошириш;

умумтаълим муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан ҳудудлар атрофини ўраш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторларни бириктириш, видеокузатув камералари, ёнғинга қарши сигнализация тизимларини, кириш йўлларида қоидабузарликларни қайд этувчи қурилмаларни ўрнатиш чора-тадбирларини кўриш;

халқ таълими муассасалари ҳудудининг ва кўчмас мулкининг бутунлигини ҳамда дахлсизлигини белгиланган тартибда таъминлаш;

умумтаълим муассасаларини ривожлантириш учун инвестицияларни ва ҳомийлик ёрдамини жалб қилишга кўмаклашиш;

халқ таълими муассасаларидаги мавжуд муаммоларни тез ва самарали ҳал қилиш бўйича бошқа чоралар кўрилишини ташкил этиш учун шахсан жавоб беради, дейилган расмий муносабтда. 

 

Шарҳлар

Тошкентда Ал-Хоразмий информатика ва ахборот технологиялари олимпиадаси ўтказилади

15.11.2019, 17:09

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида жорий йилнинг 16 ноябрь куни пойтахтимизда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги информатика ва ахборот технологиялари олимпиадаси бўлиб...
Ўзбекистон сиёсий майдонида янгилик: ЎзХДП "Миллий тикланиш"ни прокуратурага берди

15.11.2019, 09:06

 Ўзбекистондаги сиёсий партиялардан бири ЎзХДП “Миллий тикланиш” партияси устидан прокуратурага ариза берди. Бу ҳақда ЎзХДП расмий баёнотида айтилди:"Миллий тикланиш" демократик партияси расмий нашри “Миллий тикланиш”...
Ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабларида таълим сифати ўрганилади

14.11.2019, 09:56

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 23 августда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчиларнинг мавқеини ошириш масаласига бағишлаб ўтказилган йиғилишда берилган вазифалар ижросини...
Навоийда ўқитувчилар пахта теримига жалб этилганлиги ҳолати ўрганилмоқда

06.11.2019, 15:38

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятининг Кармана туманида таътил пайтида мактаб ўқитувчиларини пахта теримига жалб этилгани ҳақидаги маълумот тарқалди.Ҳозирги вақтда вазирликнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати ҳамда Навоий вилояти халқ...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37