Бугун, 9 январь куни соат 14:04 атрофида Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига тумандаги Кўкгумбаз МФЙга қарашли Қоронғул қишлоғида яшовчи, 1987 йилда туғилган Д.Ш. хонадонига чақириқ қайд этилган. Тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига зудлик билан етиб борганида оила аъзолари, хонадон соҳиби Д.Ш ва унинг турмуш ўртоғи, 1987 йилда туғилган Н.Ш, 6 ёшли ўғли А.Й. ҳамда 3 ёшли қизи О. Й.да биологик ўлим аниқланган.
Уларни бирламчи текширувдан ўтказилганда “ис газидан ўткир заҳарланиш” дастлабки ташҳиси қўйилган.
ССВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, яқин вақт оралиғида:
6 январь куни Қаршида 5 кишилик оила ис газидан заҳарланди.
5 январь куни Андижонда уч нафар аёл ис газидан заҳарланди.
5 январь куни Юнусободда она ва унинг 3 ёшли қизи ис газидан заҳарланиб, вафот этди.
5 январь куни Фарғонада бир оиланинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди.