Му5
4

Нукусдаги фестивалда ҳарбийларнинг чиқишлари, ёшлар билан қувноқ баҳслар, қурол, ҳарбий техникалар кўргазмаси ва бошқалар намойиш этилди (Фото)

ЖАМИЯТ 14.01.2020, 18:07
Теглар: Фото
295
Нукусдаги фестивалда ҳарбийларнинг чиқишлари, ёшлар билан қувноқ баҳслар, қурол, ҳарбий техникалар кўргазмаси ва бошқалар намойиш этилди (Фото)

Ватанпарварлик ойлиги доирасида барча ҳудудларда бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ватанпарварлик фестиваллари орқали Ватан ҳимоячилари куни айёми умумхалқ байрами сифатида халқимиз билан бирга ўтказиляпти.

Нукус шаҳри марказида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон республикалари давлат байроқлари ўрнатилган майдон олдида “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида ватанпарварлик фестивали ташкил этилди. Фестивалда нафақат ўқувчи ёшлар ва талабалар, балки турли ёш вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этди. 

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари полковник Шавкат Эшчанов фестивални очар экан, юртимизда ўғил-қизларимизнинг баркамол бўлиб вояга етиши учун катта эътибор қаратилаётгани, Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар сабаб, миллий армиямиз ёшларимиз учун чинакам мардлик, матонат ва жасорат мактабига айланганини таъкидлади. 

Ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа намуналарининг намойиши, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари, ҳарбий оркестр ва таниқли эстрада хонандаларининг куй ва қўшиқлари йиғилганларга байрам шукуҳини улашди. Фестиваль қорақалпоқ аҳли ва меҳмонлари учун миллий армиямиз томонидан тақдим этилган ҳақиқий туҳфа бўлди. Одамлар, айниқса, болалар юз-кўзидаги қувонч, байрамона кайфият, хотиржамлик ҳисси, ишончга йўғрилган дадил нигоҳлар одамда ёрқин келажакка бўлган умидини юксалтиради. Буларнинг бари азиз ва муқаддас она Ватанга бўлган муҳаббат чорраҳасида туташган. Фестиваль давомида Ватаннинг мард посбонларига бўлган ишонч, Қуролли Кучларимиз қудратини ҳис этиш ва фахрланиш, қалбларда янада юксалаётган юрт корига яраш туйғуси бўй кўрсатди. Дала ошхонаси мажмуасида тайёрланган ҳарбийча тушлик иштирокчиларнинг таҳсинига сазовор бўлди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Шарҳлар

Хоразмда “Шамол генератори” ишлаб чиқарилади

22.01.2020, 18:06

Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тарихан жуда узоқ даврларга бориб тақалади. Қадимдан қуёш ва шамол энергетикасидан маълум даражада инсоният ўз яшаш турмуш тарзида фойдаланиб келган. Масалан...
Қорақалпоғистон Республикасида Ватан ҳимоячилари куни байрамининг ёрқин лаҳзалари (Фоторепортаж)

14.01.2020, 20:17

Бугун, 14 январь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда...
Австралия табиий офат исканжасида (Фото)

07.01.2020, 12:29

2019 йилнинг октябрь ойларида ҳаво ҳароратининг исиб кетиши оқибатида Австралиянинг шарқий ҳудудларида бошланган ўрмон ёнғинлари ҳозирда Янги жанубий Уэлс ва Виктория штатларининг жанубий-шарқий қисм ҳудудларигача...
Тошкентда 7 ёшли спортчи ММА юлдузи Мурод Хонтўраевни курашга чорлади (фото ва видео)

13.12.2019, 14:10

Жорий йил 11 декабрь куни ММА чемпиони, таниқли спортчи Мурод Хонтўраев Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz