Му5
5

Қорақалпоғистон Республикасида Ватан ҳимоячилари куни байрамининг ёрқин лаҳзалари (Фоторепортаж)

ЖАМИЯТ 14.01.2020, 20:17
Теглар: Фото
1193
Қорақалпоғистон Республикасида Ватан ҳимоячилари куни байрамининг ёрқин лаҳзалари (Фоторепортаж)

Бугун, 14 январь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, ҳудудий ҳарбий маъмурий сектор раҳбари М.Ерниязов Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Байрам арафасида мамлакатимизнинг мудофаа қудрати ва ҳарбий-техник салоҳиятини юксалтириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, профессионал миллий армияни шакллантириш, ҳарбий хизмат нуфузини оширишдаги катта хизматлари, жамоат тартибини сақлаш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги самарали меҳнати, хизмат бурчини бажаришда мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малака ва маҳоратга эга кадрларни тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи давлатимиз раҳбарининг фармони, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раёсати қарори билан унвонлар, орден ва медаллар, кўкрак нишонлари билан тақдирланди. Тадбирда ушбу мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Мукофотланганлар ва бошқалар юксак эътибор, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаётгани учун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

Тантанали маросим санъат усталари ҳамда ҳарбий хонандаларнинг байрам концерти билан якунланди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

 

Шарҳлар

Хонанда Лола фарзанд кутмоқда (ФОТО)

15.02.2020, 12:04

Хонанда Лола Йўлдошева фарзанд кутмоқда.У инстаграмдаги саҳифасига ҳомиладорлиги акс этган сурат жойлади. Демакки, у яқинда она бўлади.Оналик — буюк "мансаб". Фарзанд — энг ширин неъмат....
ФОТО: Ислом Каримов Татьяна Каримовага никоҳ узугини тақмоқда

15.02.2020, 11:51

Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қизи Лола Каримова инстаграмдаги саҳифасига хотиралар билан боғлиқ суратни жойлади.Унда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Татьяна Каримовага никоҳ узугини тақаётганини кўриш...
Тошкентда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан #Boburday акцияси бўлиб ўтди (Фото)

14.02.2020, 16:18

Пойтахтимиздаги "Ёшлар ижод саройи"да буюк саркарда ва беназир шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан  #Boburday акцияси бўлиб ўтди.   
Хоразмда “Шамол генератори” ишлаб чиқарилади

22.01.2020, 18:06

Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тарихан жуда узоқ даврларга бориб тақалади. Қадимдан қуёш ва шамол энергетикасидан маълум даражада инсоният ўз яшаш турмуш тарзида фойдаланиб келган. Масалан...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-2° туман
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz