my5

5 та муҳим ташаббус доирасида ҳудудларга спорт карвони жўнатилди

СПОРТ 15.01.2020, 21:13
644
5 та муҳим ташаббус доирасида ҳудудларга спорт карвони жўнатилди

15 январь куни пойтахтимиздаги «Миллий» стадионда спорт жиҳозлари ва инвентарлари жой олган спорт карвонини мамлакатимиз ҳудудларига кузатиш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти, ҳудудий бошқармаларнинг масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

– Сир эмаски, бугунги кунда муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб улғайиши учун барча шароитлар яратиб берилмоқда. Жумладан, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши бевосита жисмоний тарбия ва спортга қаратилганлиги замирида ҳам улкан маъно мужассам, десам хато бўлмайди. Мана ҳозир Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги жами 230 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига жўнаб кетаётган спорт карвони мамлакатимизнинг эртаси бўлган ёшларни янада етук спортчилар бўлиб улғайишига хизмат қилади. Ажабмаски, улар орасидан келгусида номдор спорт юлдузлари, жаҳон ва олимпиада чемпионлари етишиб чиқса, – деди спорт карвонини кузатиш маросимида сўзга чиққан Танзила Норбоева.

Шундан сўнг барча ҳудудлардан келган масъул вакилларга махсус сертификатлар топширилди ва улкан спорт карвони республикамиз бўйлаб йўлга чиқди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ёшларига жўнатилган ушбу спорт карвонидан умумий қиймати қарийб 50 миллиард сўмлик 96 турдаги спорт жиҳозлари, инвентарлари ва кийимлари жой олган. Шундан 19 миллиард 316 миллион 802 минг сўмлик спорт жиҳозлари мамлакатимиздаги 230 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига етказиб берилади.

Бундан ташқари, юртимизда волейбол спортини янада ривожлантириш мақсадида умумий қиймати 30 миллиард 309 миллион 22 минг сўмлик спорт жиҳозлари, инвентарлари ва кийимлари эса республикамиздаги 7 542 та умумтаълим мактабларига жўнатилди, дея хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81