Му5
8

Қинғир ишнинг қийиғи етти йилдан кейин чиқди (Видео)

ЖИНОЯТ 16.01.2020, 15:06
Теглар: Видео
1595
Қинғир ишнинг қийиғи етти йилдан кейин чиқди (Видео)

2013 йилда Тошкент шаҳрида 2 номаълум шахс машина ўғирлаш учун одам ўлдирган. Бу ҳақда "Zamon" кўрсатувида маълум қилинди.

-Фарзанд доғи ёмон экан, – дейди кўзлари ёшга тўлган марҳумнинг онаси Болтабоева Замира. –Ўғлимнинг ўртоқларини кўрсам ҳам йиғлайман. Нимага дўстлари юрибди, менинг болам йўқ, деб ўксийман.

Марҳумнинг онаси Замира Болтабоевага "29 ёшли ўғлимнинг қотили ким?" деган савол тинчлик бермади. Тергов гуруҳи қотиллик қурбони бўлган Болтабоев Шерали шахсига оид барча маълумотларни тўплади. Тошкент шаҳрида киракашлик билан шуғулланган марҳумга тегишли "Нексия-1" автомашинасини топиш учун ўнлаб, юзлаб гувоҳлар суриштирилганига қарамай, жиноятни очишнинг иложи бўлмади. 

Шерали Болтабоев ушбу қотилликнинг ягона қурбони бўлмаган. Жиноятчилар бир нечта ҳайдовчиларнинг умрига зомин бўлган. Қотиллар ҳайдовчиларни овлоқ жойларга боришга кўндириб, арқон ёрдамида бўғиб ўлдиришган. Кейин эса мурдаларни Ўрта-Чирчиқ туманидан оқиб ўтувчи Қорасув каналига улоқтиришган. Бузоқнинг югургани сомонхонагача, деганларидек, орадан анча вақт ўтишига қарамай, ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларининг саъй-ҳаракатлари туфайли қотил жиноятчилар қўлга олинди ва тегишли жазога тортилди. 

 

Шарҳлар

Чилонзорда автобуснинг двигатель қисмидан ёнғин чиқди (Видео)

25.02.2020, 15:57

Бугун, 25 февраль куни соат 13:30 ларда  Учтепа тумани, Чилонзор 21-мавзе Катта Хирмонтепа кўчасида, ҳайдовчи Н.Р. бошқарувидаги “Mercedes-Benz” русумли  8-йўналишда Сергели-7 дан Чилонзор 25-мавзега ҳаракатланувчи...
Алишер Шодмонов: “Вазирликда туркиялик маслаҳатчи ўз фаолиятини бошлайди” (Видео)

25.02.2020, 15:45

Жорий йил 19-20 февраль кунлари мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига ташрифи доирасида кўплаб соҳалар қатори, тиббиёт йўналишида ҳам муҳим ва тарихий келишувларга эришилди.Жумладан, туркиялик...
Андижонда дарсга келмаган ўқувчилардан жарима ундирилиб, камига ўқувчи ўқитувчининг елкасини уқаламоқда... (Видео)

25.02.2020, 15:18

Андижон шаҳар 1-ўрта мактаб. Кечга қолган ўқувчидан 2000 сўм, дарсга келмаганлардан 10 000 сўм жарима пули ундирилар экан. Камига дарсда ўқитувчини қўлларини, елкаларини уқалаш мажбурияти...
Қорақалпоғистонда уруш қатнашчисининг муаммосини ҳарбий қисм ҳал қилиб берадиган бўлди (Видео)

24.02.2020, 16:45

Инсоният бошига дахшатли йўқотишлар, талафот ва мусибатлар келтирган Иккинчи жаҳон урушининг оқибатлари ҳеч қачон унутилмайди. Урушда мард ва фидойи ватандошларимизнинг кўрсатган қаҳрамонлиги, уларнинг жасорати эса...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz