Му5
5

Windows 7 дастурини ишлатаётган бўлсангиз буни билишингиз зарур!

ДУНЁ 16.01.2020, 15:17
955
Windows 7 дастурини ишлатаётган бўлсангиз буни билишингиз зарур!

Агар сиз ҳали ҳам Microsoft компаниясининг Windows 7 дастурий таъминотидан фойдаланаётган бўлсангиз, тез орада компьютерингиз хавф остида қолиши мумкин. Бу ҳақда Tarjumon.uz нашри хабар берди.

Чунки 14 январдан бошлаб Microsoft ушбу тизим учун бепул хавфсизлик иловаларини тақдим қилишни тўхтатди.

Бу эса Windows 7 ишлатадиган компьютерлар зарарли дастурларга ва хакерларга қаршилик қилишга ожиз бўлиб қолишини англатади.

Ўз компьютерларини ҳимоя қилишни истаган фойдаланувчилар дастурларини Windows 10 га янгилашлари керак. Агар уларнинг эски компьютерлари Windows 10 билан мос келмаса, фойдаланувчилар янги компьютерларни сотиб олишларига тўғри келади.

Одатда, технология ишлаб чиқарувчи компаниялар бир неча йиллардан кейин эски тизимларни тугатадилар ва дастурий таъминотнинг ҳозирги версияларини янгилашга эътибор қаратадилар.

Windows 7 2009 йилда оммага таништирилган. 2012 йилда чиққан Windows 8 эса 2023 йилгача бепул хавфсизлик тизими билан таъминланади ва шундан сўнг у ҳам тўхтатилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-2° туман
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz