Му5
8

Зойир Мирзаев “Насаф“ футбол клубига маблағ масаласида ёрдам беришини айтди

СПОРТ 17.01.2020, 17:20
Теглар: Насаф, жамоа
444
Зойир Мирзаев “Насаф“ футбол клубига маблағ масаласида ёрдам беришини айтди

"Насаф" клуби Қашқадарё вилояти ҳикми Зоир Мирзаевдан ёрдам сўрагани ҳақида аввал хабар берган эдик. Ҳоким “Насаф“ футбол клубига тажрибали ўйинчиларни жалб этиш бўйича маблағ масаласида қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Буни  у “Насаф“ футбол клубининг келажагига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ мухлислар билан бўлган учрашувда айтди. Бу ҳақда "Насаф" клуби матбуот хизмати хабар берди.

Вилоят ҳокими клуб мухлислари билан учрашганидан сўнг “Насаф“ футбол клуби президенти — “Шўртан газ кимё“ мажмуаси директори Шуҳрат Аслонов ҳамда жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев билан  кўришган. Учрашувда клуб раҳбарияти жамоанинг ҳозирги ҳолати, клубнинг республикада тутган ўрни, ундаги камчиликлар ва қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида вилоят ҳокимига маълумот берган.

"Вилоят ҳокими мухлисларнинг талаби тўғрилигини, бу масалага алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади, дейилади хабарда. Бундан ташқари З. Мирзаев клубни янада ривожлантириш тўғрисида ўз таклифлари билан ҳам ўртоқлашган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° туман
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz