АсосийDunyo

Россиянинг янги бош вазири Путин томонидан икки йил олдин белгилаб берилган ишларни тезлаштиришга ваъда берди

'Россиянинг янги бош вазири Путин томонидан икки йил олдин белгилаб берилган ишларни тезлаштиришга ваъда берди'ning rasmi

Пайшанба куни Россиянинг янги бош вазири Михаил Мишустин президент Владимир Путин томонидан икки йил олдин белгилаб берилган бир қанча лойиҳаларни тезлаштиришга ваъда берди, дея хабар қилди Таржумон. 

Ушбу лойиҳалар аҳоли соғлигини сақлашдан тортиб мамлакат инфратузилмасини ривожлантиришгача бўлган ишларни ўз ичига олади.

Ҳукуматнинг режаларига кўра ушбу ишларга тахминан 25, 7 триллион рубл (417 миллиард доллар) сарфлаш кўзда тутилган. Қуйида ушбу маблағлар сарфланадиган баъзи соҳалар билан танишамиз.

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ- харажатлар: 1, 73 трлн рубл. Булар

– Барча фуқаролар учун тиббий ёрдамга тайёр қилиш?

– 2024 йилга келиб русларнинг ўртача умр кўришни 71, 6 дан 78 га кўтаришни ўз ичига олади.

ТАЪЛИМ – харажатлар: 785 миллиард рубл

– Россия таълим тизимини глобал миқёсда рақобатбардош қилиш ва сифат жиҳатидан дунёнинг энг яхши ўнлигига киритиш;

– Чет элдан келган абитурийентлар сонини икки баравар ошириш.

ДЕМОГРАФИЯ – Харажатлар: 3, 11 триллион рубл

2024 йилга келиб,  туғруқни ҳар бир аёлга 1, 62 боладан 1, 7 гача ошириш?

– Оилаларнинг фаровонлигини ошириш учун молиявий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан 6% имтиёзли ипотека ставкалари ва туғруқ таътилида аёллар учун бепул курслар ташкил этиш.

МАДАНИЯТ – Харажатлар: 114 миллиард рубл

– Маданий муассасаларга,  шу жумладан театр ва кутубхоналарга ташрифларни 15 фоизга ошириш?

– Онлайн маданий манбалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлган одамлар сонини ошириш?

ХАВФСИЗЛИК ВА СИФАТЛИ ЙЎЛЛАР – Харажатлар:  4, 78 трлн рубл

-Йўл инфратузилмаси ва ҳаракатини бошқаришнинг оқилона тизимларига сармоялар киритиш орқали 2024 йилга қадар аварияларда бўладиган ўлим ҳолатини уч баравар камайтириш

УЙ-ЖОЙ ВА ШАҲАР АТРОФ-МУҲИТИ – харажатлари 1, 07 трлн рубл

– ўртача даромадли оилаларни арзон уй-жой билан таъминлаш,  шу жумладан 8% дан кам бўлган ипотека кредитлари

– 2024 йилга қадар ҳар йили 53 миллион квадрат метр турар-жой биноларини қуриш

ЭКОЛОГИЯ – Харажатлар: 4, 04 трлн рубл

– Уч миллион гектар майдонга эга бўлган бешта янги миллий боғларни яратиш

8.ИЛМ-ФАН- харажатлар: 636 миллиард рубл

– Илмий изланишлар ва ривожланиш бўйича дунёнинг энг яхши бешлигига кириш?

– Россияга чет эллик олимларни янада кўпроқ жалб қилиш учун барча лабораторияларнинг 30 фоизини ёш тадқиқотчилар бошқарши.

 

    Бошқа янгиликлар