Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дизайнер Нариман Григорян қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов давомида жиноятни содир этган шахс аниқланиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади.
Эслатиб ўтамиз, 14 январь куни соат 11:50 ларда Яшнобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига Яшнобод тумани, Чигил кўчасида жойлашган хонадоннинг меҳмонхонасидан, ушбу хонадонда ижарада истиқомат қилиб келган 1985 йилда туғилган Нариман Григоряннинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақида хабар келиб тушган.