Му5
8

Олимлар уйсиз мушукларнинг одамларнинг жасадларини ейишларини кузатишди

ДУНЁ 18.01.2020, 14:52
1296
Олимлар уйсиз мушукларнинг одамларнинг жасадларини ейишларини кузатишди

Америкалик олимлар одам жасадларини еган уйсиз мушукларни кузатиб, натижаларни эълон қилишди, деб хабар беради “Lenta.ru” нашрига таянган ҳолда Аниқ.уз нашри.

Тадқиқот давомида иккита мушук ва ўнлаб инсонларнинг жасадлари қатнашди. Ҳодиса жойида ўрнатилган камералар ёзувлари ўрганилди. Унга кўра, мушуклардан бири, 2017 йил охирида мурдалардан биттасини ейишни бошлаган ва 35 кун давомида деярли ҳар кеча шу кўринишда овқатланган. Бошқа мушук эса дастлаб ҳеч нима емаган, аммо кейин кетма-кет бир неча кун мобайнида одам гўшти билан озиқланган.

“Улар бир неча кун давомида озиқ-овқат манбасини қидиришди ва уни одам қолдиқларидан топишди”, дейди тадқиқот жойидаги лаборатория мудири Александр Смит.

2017 йилда австралиялик Френк Скот ўлимидан кейин танасини шунга ўхшаш тадқиқотга беришларини васият қилгани ҳақида хабар берилган эди. У буни илм-фан эҳтиёжлари ва ривожи учун қилаётгани, чунки шифокорлар унинг ҳаётини кўп марта сақлаб қолишганини айтган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° облачно с прояснениями
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz