Му5
8

МЧЖдан Солиқ фойдасига 3 млрд. сўмга яқин қарздорлик ундириб берилди

ЖАМИЯТ 18.01.2020, 22:08
340
МЧЖдан Солиқ фойдасига 3 млрд. сўмга яқин қарздорлик ундириб берилди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар бўлими иш юритувида иқтисодий суднинг Олмалиқ Автобус Такси Саройи МЧЖдан, Олмалиқ шахар ДСИ фойдасига жами 3.162.532.128 сўм қарздорлик ундириш бўйича бир нечта ижро варақалари мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида, қарздор корхонага тегишли бўлган Олмалиқ шаҳар Чамбил кўчаси 2-уйда жойлашган умумий майдони 101258,11 кв м ховли майдони, 92925,35 м2 қурилиш учаскаси, 8332,75 м2 бўлган бино иншоат рўйхатга олиниб хатланган ва сотувга қўйиш учун  баҳоланган.

Юқоридаги бино иншоатлар электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган ва 2 млрд. 885 млн. 239 минг сўмга сотилган. Сотувдан тушган пул қарзорликларни бартараф қилишга йўналтирилган, дея хабар қилди МИБ.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° туман
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz