АсосийJinoyat

Жиноятчи кузатув камераси орқали аниқланди

'Жиноятчи кузатув камераси орқали аниқланди'ning rasmi

Шаҳрисабзлик фуқаро Д.А кўчада кетаётган вақтда номаълум шахс унинг сумкасини тортиб олиб, қочиб кетган.

Жабрланувчи атрофдагилардан ёрдам сўраганида уч нафар йигит талончининг орқасидан қувгач, у қўлидаги сумкани ташлаб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолатни содир этган номаълум шахсни аниқлаш мақсадида жабрланувчининг мурожаатига кўра суриштирув ишлари олиб борилган. Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходими Б.Нурматовнинг ЎзАга хабар беришича, бу жараёнда Шундан марказлашган кузатув камераларидаги видеоқайдлар кўздан кечирилган. Натижада ушбу жиноятни Шаҳрисабз шаҳар Бўстон маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган У.А. содир этгани аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар