my5

Энди "Жонаффар"ликларнинг фарзандлари мактабга бориш учун ҳар куни 7 км йўл юрмайди

ЖАМИЯТ 19.01.2020, 22:09
1490
Энди "Жонаффар"ликларнинг фарзандлари мактабга бориш учун ҳар куни 7 км йўл юрмайди

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизматининг маълумотига кўра, бугунги кунга қадар, Когон туманидаги "Ўрта чўл" МФЙ ҳудудидаги ўқувчи-ёшлар 7 км узоқликда жойлашган 8-умумий ўрта таълим мактабига қатнаб таҳсил олиб келишаётган экан. 

Аҳолининг ҳақли эътирозлари ва вилоят ҳокимининг шахсий таклифлари билан "Ўрта чўл" МФЙ ҳудудидаги "Жонаффар" қишлоғида 22-сонли умумий ўрта таълим мактаби янгидан замонавий қурилиб фойдаланишга топширилди.

Эндиликда, туманда 22 та умумий ўрта таълим мактаби ва 1 (1-ИДУМ) та ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаби, жами 23 та мактаб фаолият юритмоқда.

22-сонли умумий ўрта таълим мактаби 240 ўринли бўлиб, 9 та синф хона, 9х18 ўлчамли спорт зали, бошқарув ва кутубхонадан иборат.

Мазкур 22-мактабда 7 км гача узоқликдаги масофадан қатнаб, 8-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олаётган, мактаб сиғимидан ортиқча бўлган 244 нафар ўқувчилар ҳамда ушбу мактабда фолият юритаётган педагог ходимлар туман ҳокимининг 2020 йил 6 январдаги 3-сонли қарори билан кўчирилди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° облачно с прояснениями
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21