my5

Шавкат Мирзиёев Расул Кушербаевга: "Негадир ҳеч кимга ёқмайсан, лекин менга сен жуда ёқасан"

ЖАМИЯТ 20.01.2020, 12:29
2804
Шавкат Мирзиёев Расул Кушербаевга: "Негадир ҳеч кимга ёқмайсан, лекин менга сен жуда ёқасан"

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Даставвал, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайлаб олинди.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нутқи эшитиляпти.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида депутатларнинг ташаббускорлиги ҳақида гапириб, 3 нафар депутатни алоҳида тилга олди. Уларни турғизиб, намуна қилиб кўрсатди. Хусусан, депутат Расул Кушербаевга қарата: “Негадир ҳеч кимга ёқмайсан, лекин сен менга жуда ёқасан” дея муносабат билдирди.

Шунингдек, Президент ташаббускор депутатлар фаолияти ҳақида фикр билдириб, уларнинг нотўғри қарор ва кўрсатмаларга бўлган очиқдан-очиқ қарши фикрларининг ўринли эканлигини билдирди:

“Ҳозир бу ерда ўтирган — янги сайланган депутатлар қўрқиб кетяпти, шунча қилиниши керак бўлган иш ва тўсиқлар турган экан деб. Ранги оқариб ҳам кетди. Лекин бизга айнан ана шундай депутатлар керак” — дея, яна бир бор фаол депутатларни мисол қилиб кўрсатди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37