my5

Хитойда коронавирус қурбонлари сони ортмоқда

ДУНЁ 21.01.2020, 11:58
1157
Хитойда коронавирус қурбонлари сони ортмоқда

Хитойнинг Хубэй провинциясининг Ухан шаҳрида 198 киши янги турдаги коронавирус юқтирилганлик ҳолати қайд этилди, тўрт киши вафот этди. Беморлар касалхонада даволанмоқда, улардан тўққиз нафарининг аҳволи ўта оғир, дея хабар беради BBC News.

Декабрь ойининг охирида, Хитой ҳукумати Хубей провинциясининг Ухан шаҳрида пневмония касаллигининг номаълум тури ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчиси коронавируснинг янги тури - 2019-nCoV эканлигини аниқладилар.

20 январь ҳолатига кўра, жами 218 та юқтириш ҳолати қайд этилган, улардан Уханда 198 та, Пекинда 5 та, Шанхайда 1 та, Гуангдонгда 14 та ҳолат қайд этилган. Вирус Хитойдан ташқарида ҳам тарқалган, юқумли касалликлар Жанубий Корея, Япония ва Таиландда қайд этилган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37