АсосийJamiyat

Ўзбекистон Бош консулхонаси Томскдаги вазиятни назоратга олди

'Ўзбекистон Бош консулхонаси Томскдаги вазиятни назоратга олди'ning rasmi

Мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) Бош консулхонасининг маълумотига кўра, 2020 йил 21 январга ўтар кечаси Томск вилояти, Асиновский тумани, Причулимский посёлкаси, Свобода кўчаси, 1/3 уй манзилида жойлашган бир қаватли ёғочдан ясалган қурилиш биноси ёниб кетган.

Ёғочни қайта ишлаш корхонаси ишчилари яшаган ушбу бинода 10 кишининг жасади топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари. Ҳалок бўлганларнинг шахслари аниқланмоқда. Икки жабрланганлар ҳам Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, улар енгил жароҳат олган ва тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин қўйиб юборилган.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва маҳаллий ҳокимият органлари билан доимий алоқада бўлиб турибти.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Россиянинг Сибир федерал округи ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Новосибирск шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади: + 7 (383) 246-04-85; + 7 (383) 246-04-63, + 7 (383) 246-04-64; + 7 (383) 246-04-84.

 

    Бошқа янгиликлар