Му5
8

Давлат идоралари энди сизни “узоқдан танийди”

HI-TECH 21.01.2020, 13:59
1633
Давлат идоралари энди сизни “узоқдан танийди”

Пойтахтимиздаги Бизнес ва бошқарув Республика олий мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали мобил иловаси ҳамда ID-Face прототипи тақдимоти ўтказилди. 

Таъкидланганидан бугунги кунда ахборот коммуникациялари ва технологиялари жадал ривожланиб бормоқда. Бу соҳадаги янгиликларни ҳаётимизга жорий қилиш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда турли идоралар билан ишлашда, солиқ ва бошқа тўловларни расмийлаштиришда, тегишли ҳужжатларни ўз вақтида олишда интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) муҳим ўрин тутади. Эндиликда портал ходимлари хизмат кўрсатиш самаралорлигини ошириш, мижозларга янада қулайлик яратиш мақсадида унинг мобил иловасини яратишди. Мутахассиcлар мазкур илованинг ўзига хослиги ва афзалликларини тушунтириб беришди. 

ID-Face прототипи – инсон юзи орқали масофавий идентикациялаш бугунги кунда дунёнинг бир қатор давлатларида, хусусан, Россия, Қозоғистон сингари мамлакатларда ҳам турли соҳаларда кенг қўлланилмоқда. 

Ўзбекистонлик мутахассислар ҳам эндиликда бу тизимдан самарали фойдаланишни йўлга қўйишмоқчи. Бу асосан инсонларнинг вақтини, йўлкира харажатларини тежаш, жараёнларни тезлаштиришда муҳим аҳамият эга. Янги тизим туфайли зарур ҳужжат ёки маълумотларни тегишли идоралардан олиш учун энди у ерга вақт сарфлаб боришга ҳожат қолмайди. 

– Бунинг учун мижоз масофадан туриб, тегишли идорага ўзининг олд ва ён томондан фронтал камерали смартфон ёрдамида олинган суратини жўнатиши етарли, – дейди Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази директори ўринбосари Бахтиёр Ризаев. – Сурат Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази базасига келиб тушади ва фуқаронинг Давлат персоналлаштириш марказидаги (паспорт учун туширилган) суратига автоматик равишда солиштирилади. Масофадан туриб, фуқаронинг шахси шу йўл билан тўла аниқланганидан кейин у сўраган ҳужжат ёки маълумот унга берилиши мумкин. 

Мазкур лойиҳани ишлаб чиқишда вақт ўтиши ёки турли табиий жараёнлар туфайли инсон қиёфасини ўзгариб бориши ҳам эътиборга олинган. Турли ёмон ниятдаги кимсаларнинг ушбу тизимдан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишининг олдини олиш учун хавфсизлик чоралари ҳам мукаммал тарзда ишлаб чиқилмоқда. 

Янги тизим фаолияти давлат идоралари учун бепул йўлга қўйилиши кутилмоқда. Хусусий корхоналар эса, бу тизимдан шартнома асосида фойдаланишлари мумкин. Мутахассислар бу тизимнинг 3-4 ой мобайнида тўла ишга тушишини таъкидладилар. 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° туман
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz