АсосийDunyo

Шаҳзода Гарри оиласи билан Буюк Британиядан чиқиб кетди

'Шаҳзода Гарри оиласи билан Буюк Британиядан чиқиб кетди'ning rasmi

Шаҳзода Гарри 20 январь куни кечаси рафиқаси Меган Маркл ва ўғли Арчи билан бирга Буюк Британияни тарк этди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.

Нашр хабарига кўра, у мамлакатдан чиқиб кетишни шу даражада хоҳлаганки, Букингем саройидаги қабул маросимида иштирок этмаган. Ҳолбуки, Гарри қабул маросими ташкилотчиларидан бири эди. Қироллик оиласи олдин унинг истагини қабул қилишмагани ва кейинчалик унга изн бериш бўйича қарор қабул қилингани аввал айтиб ўтилганди.

Ёш оила Канадада яшашига ҳеч бир тарафда қаршилик йўқ, аммо уларнинг океанортидаги ҳаёти қайси маблағ ҳисобига бўлиши сўроқ остидаги масала бўлиб турибди. 

Бошқа янгиликлар