АсосийSiyosat

Қўмиталар раислигига номзодлар маъқулланди

'Қўмиталар раислигига номзодлар маъқулланди'ning rasmi

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қўмиталар раислигига номзодлар депутатлар томонидан маъқулланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Жумладан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига – Қўчқоров Баҳром Тўлқинович;

Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси лавозимига – Исмоилов Ойбек Ортиқович;

Давлат статистика қўмитаси раиси лавозимига – Бегалов Баҳодир Абдусаломович;

Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига – Мусаев Беҳзод Анварович;

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозимига – Исломов Бобир Фарҳодович;

Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига – Азимов Муротжон Бердиалиевич;

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси лавозимига – Абдуллаев Абдушукур Ҳамидович;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси лавозимига – Бакиров Низомиддин Жалилович;

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига – Норқобилов Баҳромжон Тўраевич;

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси лавозимига – Ғуломов Бахтиёр Ваҳобович номзоди маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланганидан кейин ўз вазифаларини бажаришга киришади.

Бошқа янгиликлар