Му5
8

Қуйичирчиқда қўшниларнинг ичкиликбозлиги пичоқбозлик билан тугади

ЖИНОЯТ 22.01.2020, 21:13
1146
Қуйичирчиқда қўшниларнинг ичкиликбозлиги пичоқбозлик билан тугади

18 январь куни тахминан соат 22:30 ларда 57 ёшли Б.М. Қуйичирчиқ тумани Кушек махалласида яшовчи махалладошининг уйида қўшниси 36 ёшли Г.А. билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирган вақтларида ўзаро жанжаллашиб қолиб, Б.М. стол устидаги ошхона пичоғи билан Г.А.нинг қорин соҳасига бир марта санчиб тан жароҳати етказган.

Судга оид тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Г.А. “оғир” тан жароҳати олганлиги кўрсатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва унга нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° туман
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz