my5

Коронавирус: касалланганлар 444 нафарга, қурбонлар эса 17 кишига етди

ДУНЁ 23.01.2020, 09:23
1831
Коронавирус: касалланганлар 444 нафарга, қурбонлар эса 17 кишига етди

Хитойда тарқалган 2019-nCoV коронавирус келтириб чиқарган пневмания хасталигидан қурбон бўлганлар сони 17 кишига етди. Бундан атиги бир икки кун аввал қурбон бўлганлар сони олти кишига етди, деб айтилаётган эди.

Чоршанба куни Хубей вилоятининг соғлиқни сақлаш ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Ян Юньянь матбуот анжуманида ушбу маълумотни эълон қилди.

“Маҳаллий вақт билан 20:00 да Хубей вилоятида ушбу хасталик билан оғриганлар сони 444 кишига етган, 17 киши офат қурбонига айланган, дейилади мазкур хабарда.

Эслатиб ўтамиз, мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хориждаги бўлиб турган ёки чет элга, хусусан Хитойга боришни режалаштираётган ватандошларимизни зарурий эҳтиёт чораларини кўришга чақиради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37