13

Коронавирус: жабрланганлар сони ортмоқда. Бу Ўзбекистон учун қай даражада хавфли?

ЖАМИЯТ 23.01.2020, 12:47
1043
Коронавирус: жабрланганлар сони ортмоқда. Бу Ўзбекистон учун қай даражада хавфли?

Аввал хабар қилганимиздек, Хитой Халқ Республикасида коронавируснинг янги типи эпидемияси юзага келган. 2020 йилнинг 23 январь тонгги ҳолатидаги маълумотларга кўра, Хитойда 571 ҳолатда коронавирус касаллиги аниқланган, улардан 17 нафар инсон вафот этган, дея маълум қилди ССВ.

Шунингдек, касаллик Таиланд, Япония ва Жанубий Корея каби давлатларда аниқланган. Ухан шаҳрида ўтказилган эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра, айрим касалланган беморлар маҳаллий денгиз маҳсулотлари савдо бозорларида ишлаганлиги маълум бўлган.

Беморларнинг кўпчилиги тана ҳароратининг юқорилиги ҳамда нафас олишининг қийинлашишидан шикоят қилган. Кўкрак қафасининг рентгенография хулосасига кўра, айрим ҳолатларда беморларнинг ўпкалари шикастланган. Коронавирус инфекциясининг асосан ҳайвонлардан юқиши тахмин қилинган. Бугунги кунда эса ушбу касалликнинг одамдан-одамга юқиши маълум бўлган ва 14 нафар тиббиёт ходими ҳам мазкур хасталикни юқтириб олган.

Хитойда юзага келган коронавирус бўйича эпидемик вазият қай даражада хавфли? Бу борада қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда? Ушбу ҳолатда аҳолига қандай эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади?..

Шу каби саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугун, соат 14.00 да ташкил этиладиган айни пайтда долзарб бўлиб турган коронавирус ҳамда грипп касалликларига бағишланган матбуот анжуманида батафсил маълумот берилиши режалаштирилган.

 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11