Му5
8

Ишга киритишни ваъда қилган фирибгар аёлга нисбатан ҳукм ўқилди

ЖИНОЯТ 23.01.2020, 16:46
450
Ишга киритишни ваъда қилган фирибгар аёлга нисбатан ҳукм ўқилди

Қорақалпоғистон. 29 ёшли Зульхумар Ж. Нукус шаҳрида яшовчи 61 ёшли Т.С.га унинг ўғли 32 ёшли О.А.ни ўзининг мансабдор танишлари орқали 900 АҚШ доллари эвазига Қўнғирот туманидаги “ЎзКоргаз” корхонасига ишга жойлаштириб беришни ваъда қилган., 2019 йил 7 июнь куни 500 АҚШ доллари ва 01 июль куни 400 АҚШ доллари жами 900 АҚШ доллари пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, алдаб фуқаро О.А.ни ишга киритмасдан, олган пулларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан фуқаро Зульхумар Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Зульхумар Ж.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «а» банди билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 2019 йилнинг 06 ноябрь куни жиноят иши айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг 2019 йил 06 декабрь кундаги ҳукмига кўра, Зульхумар Ж. юқорида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.   

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz