Му5
8

Расман: Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг таркиби тасдиқланди. Улар кимлар? (рўйхат)

ЖАМИЯТ 24.01.2020, 20:50
806
Расман: Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг таркиби тасдиқланди. Улар кимлар? (рўйхат)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2020 йил 21 январдаги қарорларига мувофиқ, Бош вазир лавозимига А.Н. Арипов тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 22 январдаги тегишли қарорларига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолигига номзодлар маъқулланган.

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ:

Арипов Абдулла Нигматович – Бош вазир;

Раматов Ачилбай Жуманиязович – Бош вазирнинг биринчи ўринбосари;

Кучкаров Джамшид Анварович – Бош вазирнинг ўринбосари –Ўзбекистон Республикаси молия вазири;

лавозими бўйича – Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари;

лавозими бўйича – Бош вазирнинг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари;

Абдухакимов Азиз Абдукахарович – Бош вазирнинг ўринбосари –Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси;

Баситханова Элмира Иркиновна – Бош вазирнинг ўринбосари –Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси;

 

Вазирликлар

Камилов Абдулазиз Хафизович – Ташқи ишлар вазири;

Ходжаев Батир Асадиллаевич – Иқтисодиёт ва саноат вазири;

Давлетов Русланбек Куролтаевич – Адлия вазири;

Курбанов Баходир Низамович – Мудофаа вазири;

Бобожонов Пўлат Раззақович – Ички ишлар вазири;

Умурзаков Сардор Уктамович – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири;

Ходжаев Жамшид Абдухакимович – Қишлоқ хўжалиги вазири;

Хамраев Шавкат Рахимович – Сув хўжалиги вазири;

Хусанов Нозим Бахтиёрович – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири;

Шадманов Алишер Каюмович – Соғлиқни сақлаш вазири;

Маджидов Ином Уришевич – Олий ва ўрта махсус таълим вазири;

Шерматов Шерзод Хотамович – Халқ таълими вазири;

Шин Агриппина Васильевна – Мактабгача таълим вазири;

Назарбеков Озодбек Ахмадович – Маданият вазири;

Садиков Шухрат Мухамаджанович – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири;

Салиев Музаффар Халдарбаевич – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири;

Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич – Инновацион ривожланиш вазири;

Набиев Дилмурод Хамидуллаевич – Жисмоний тарбия ва спорт вазири;

Закиров Батир Иркинович – Қурилиш вазири;

Ганиев Эляр Мажидович – Транспорт вазири;

Султанов Алишер Саидаббасович – Энергетика вазири;

лавозими бўйича – Фавқулодда вазиятлар вазири;

 

Давлат қўмиталари

Азимов Муротжон Бердиалиевич – Давлат божхона қўмитаси раиси;

Мусаев Бехзод Анварович – Давлат солиқ қўмитаси раиси;

Гулямов Бахтиёр Вахабович – Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси;

Исмоилов Ойбек Ортиқович – Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси;

Бегалов Баходир Абдусаломович – Давлат статистика қўмитаси раиси;

Абдуллаев Абдушукур Хамидович – Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси;

Кучкаров Бахром Тулкинович – Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси;

Исламов Бобир Фархадович – Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси;

Норқобилов Бахромжон Тураевич – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси;

Бакиров Низомидин Жалилович – Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари этиб тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига лавозими бўйича киради.

2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° облачно с прояснениями
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz