Му5
8

Қозоғистоннинг бир неча ҳудудида совуқ об-ҳаво туфайли мактаблар ёпилди

ДУНЁ 25.01.2020, 19:55
Теглар: мактаб, совуқ, Қозоғистон
555
Қозоғистоннинг бир неча ҳудудида совуқ об-ҳаво туфайли мактаблар ёпилди

Нурсултонда биринчи сменада ўқийдиган 0 — 11 синф мактаб ўқувчилари ҳамда 1-2-курсларда таҳсил оладиган коллеж талабалари учун дарслар қолдирилди. Бу ҳақда шаҳар таълим бошқармасига таяниб «Regnum» хабар берди.

Айрим мактабларда иккинчи сменада ўқийдиган 1-2-курс коллеж талабалари ҳамда барча синфдаги мактаб ўқувчиларининг машғулотлари бекор қилинган. Дарсларнинг қолдирилиши об-ҳаво шароити ёмонлашиши билан боғлиқ.

Нурсултон фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотига яқин бир неча кун ичида ҳаво ҳарорати -28 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда.

Семипалатинск таълим бошқармаси маълумотига кўра, шаҳар мактабларида биринчи сменада ўқийдиган 1 — 9 синф ўқувчиларининг ҳам дарслари бекор қилинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz