26 январда Хитойда коронавируснинг янги тури билан тасдиқланган пневмония ҳолатлари сони 2200 кишига етди. Бу ҳақда tass.ru хабар бермоқда.
ХХР ҳудудларидаги гигиена ва соғлиқни сақлаш қўмиталари томонидан эълон қилинган ахборот хабарларига кўра, вафот этганлар сони эса 56 нафарни ташкил этмоқда.
Деярли 2,7 минг киши коронавирус билан касалланган деб тахмин қилинмоқда, аммо уларнинг ташхиси ҳали тасдиқланмаган.
Зарарланиш ҳолатларининг ярмидан кўпи (1052) касаллик тарқалишининг бошланғич ўчоғи бўлган Хубэй провинциясига тўғри келмоқда. Чжэцзян (104 та ҳолат), Гуандун (98) ва Хэнань (83) провинцияларида ҳам касалланиш ҳолатлари кўпайган.