my5

Андижонда ўзини МИБ ходимлари олдида ёқиб юборган фуқаро касалхонада вафот этди

ЖАМИЯТ 26.01.2020, 16:40
Теглар: МИБ, фуқаро, Андижон
2035
Андижонда ўзини МИБ ходимлари олдида ёқиб юборган фуқаро касалхонада вафот этди

Андижонда МИБ ходимлари келганида ўзига ўт қўйиб, баданининг кўп соҳаси куйиб кетган фуқаро ҳақида аввал хабар берган эдик. У 45 фоиз даражадаги куйиш ҳолатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган эди. Афсуски бугун бу фуқаро шифохонада вафот этди. Бу ҳақда унинг опаси «Effect.uz» ахборот агентлигига маълум қилди.

Андижон тумани, Бешбўйноқ МФЙ, Бодомзор кўчаси, 140-А уйда яшовчи Хушнуд Ғойибназаров яшаётган уйи билан келиб чиққан муаммолар туфайли МИБ ходимлари гувоҳлигида устидан бензин сепиб, ўзини ёқиб юборган эди.

Мудҳиш воқеа жорий йил 21 январь куни Хушнуд Ғойибназаровнинг яшаш уйи атрофида содир бўлган. МИБ матбуот хизмати бошлиғи Фарруҳ Тошпўлатовга кўра бюронинг Андижон туман бўлими иш юритувидаги фуқаро З.Г. ва унинг оила аъзоларини Андижон тумани, Айрилиш МФЙда уйдан мажбурий тартибда кўчириш ҳамда даъвогар М.Б.ни ушбу уйга киритиш ҳақида ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, 21 январь куни кечга яқин масъул ходимлар ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун қайд этилган манзилга чиққан.

МИБ ходимлари, шунингдек, даъвогар ва жавобгар иштирокида далолатнома расмийлаштириш жараёнида тарафлар ўртасида келиб чиққан келишмовчилик сабаб ижро ҳаракатлари бир кун кейинга — 22 январга қолдирилади. Шундан сўнг МИБ ходимлари ва ижро ҳаракати учун жалб қилинган бошқа шахслар қайд этилган манзилдан чиқиб кетаётган вақтда жавобгар Хушнуд ўзига бензин сепиб, ўт қўйиб юборади.

Оқибатда танасининг 45 фоизи куйиб, оғир тан жароҳати олади.

Матбуот хизматининг таъкидлашича, МИБда суд қарорлари муҳокама этилмайди. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари ижроси таъминланиши шарт. Суд қарорлари ижросини вақтинча тўхтатишнинг эса қонуний тартиблари бор.

Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича Андижон туман прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21