Сал аввал, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи 32 ёшли эркак А.Ю. 22 январь, чоршанба куни яшаш уйидан мол ўғрилаганликда гумон қилиниб, туман ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилгани ва 23 январь куни эса ИИБдан мурдаси чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Айни пайтда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати томонидан ҳолат юзасидан ИИБ ходимларига нисбатан жиноят иши очилгани маълум қилинди.
Аниқланишича, 2020 йилнинг 23 январь куни соат 01:50 да Чироқчи туманнинг Лангар қишлоғида содир этилган чорва моллари ўғриликларини фош этиш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ўғирликда гумон қилиниб Чироқчи тумани ИИО ФМБ биносига олиб келинган Ю.А вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 23 январь куни Чироқчи тумани ИИО ФМБ ходимларига нисбатан ЎзР ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.
Тергов давомида жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади.