13

Фуқарога қўпол муомалада бўлган Наманган вилояти ҳокимлиги ходимига чора кўрилди

ЖАМИЯТ 06.02.2020, 20:49
Теглар: Ходим, ҳоким, ​Наманган
631
Фуқарога қўпол муомалада бўлган Наманган вилояти ҳокимлиги ходимига чора кўрилди

Жорий йилнинг 5 феврал куни ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти ҳокимлиги ходимининг фуқаро билан телефон орқали мулоқот чоғида одоб-ахлоққа зид бўлган сўкиниш ҳолати ёзилган аудиоёзув тарқалди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилди. Aудиода қайд этилган ёзувнинг вилоят ҳокимлиги ходимига тегишли бўлгани аниқланди, дея маълум қилди ҳокимлик Матбуот хизмати. 

Вилоят ҳокимлиги ходими томонидан ёзилган тушунтириш хатидан маълум бўлишича, уни мазкур лексикага мажбурлаган субъектив ҳолатлар мавжуд бўлган. Бироқ ҳеч қандай сабаб, давлат хизматчисига ўз хизмат вазифасини виждонан, юксак касбий даражада бажармаслигига ҳамда фуқаролар билан мулоқот чоғида умумэътироф этилган ахлоқ қоидаларига зид бўлган сўзлардан фойдаланишга асос бўла олмаслиги қайд этилади ҳамда вилоят ҳокимлиги ходимининг ушбу ҳатти-ҳаракати кескин қораланади.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ушбу ходимга нисбатан интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир этилганлик факти бўйича ҳайфсан қўллаш тўғрисида буйруқ чиқарилди ҳамда бундай ҳолатнинг такрорланиши меҳнат шартномасини бекор қилинишига олиб келиши юзасидан огоҳлантириш берилди.

Шарҳлар

Наманганда “Нексия” 30 кишини олиб келаётган “ИСУЗИ”га урилди. Қурбон бор

15.01.2020, 10:22

2020 йил 14 январь куни соат 08:20 ларда Наманган вилояти Уйчи туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилди.Дастлабки маълумотларга кўра,...
Наманганда 20 ёшли йигит 4 нафар ўқувчини пичоқлади (видео)

23.12.2019, 10:30

20 ёшли йигит ўрта мактабнинг тўрт нафар ўқувчисига пичоқ билан жароҳат етказди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Матбуот хизмати маълум қилди. Келтирилишича, Янгиқўрғон тумани Бўстон маҳалласида...
Андижон вилояти ҳокими ўз стипендиясини жорий этди

18.12.2019, 20:39

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятдаги олий ўқув юртлари талабалари учун стипендия таъсис этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.Вилоят ҳокими вилоятдаги олий ўқув юртларида таҳсил...
Ҳоким қарорига ўзгартириш киритилди. Энди навоийликлар уйига меҳмон келса, бир кун учун 3 минг сўм тўлайди

18.12.2019, 10:26

Навоий шаҳри ҳокимининг янги қарорига асосан оилавий ётоқхоналарда яшовчилар уйига меҳмон олиб келса, меҳмон учун ҳам алоҳида пул тўлаши жорий этилгани хабар қилинган эди. Ушбу...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° ясно
Валюта курси