13

"Ўзбеккино" Беларуссияда "Илҳақ" филмининг ҳарбий саҳналарини суратга олишни бошлади

МАДАНИЯТ 13.02.2020, 10:33
1287
"Ўзбеккино" Беларуссияда "Илҳақ" филмининг ҳарбий саҳналарини суратга олишни бошлади

“Ўзбеккино” Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган “Илҳақ” филмининг Ўзбекистондаги суратга олиш жараёнини якунлади. Шу билан бирга, агентлик раҳбарияти фильмни суратга олиш гуруҳи Белоруссияга юборилгани, у ерда фильм учун ҳарбий саҳналар суратга олинишини маълум қилди.

“Илҳақ” тарихий фильми бўлган воқеаларга асосланган. Ушбу фильм урушда бешта ўғлини: Исоқжон, Аҳмаджон, Муҳаммаджон, Ваҳобжон ва Юсуфжон Холматовларни йўқотган Тошкент вилоятининг Зангиота тумани Хонобод қишлоғида яшаган Зулфия Зокированинг фожиали ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. .

Фильмни яратиш ғояси шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга тегишли, - деди "Ўзбеккино" раҳбари Фирдавс Абдухолиқов. 

Дастлаб фильм фақат Ўзбекистон ҳудудида рўй берган воқеалар ҳақида суратга олиниши керак эди. Аммо кейинчалик сценарий Зулфия Зокированинг ўғиллари қандай қилиб қаҳрамонона жанг қилгани ва жанг майдонларида ҳалок бўлганлиги тасвирланган жанг саҳналари сценарийга киритилди”, деди фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов. - Биз аллақачон “Беларусфильм"да бўлганмиз ва ҳамкасблар билан ушбу фильм устида биргаликда ишлаш тўғрисида келишиб олганмиз, - дея қўшимча қилди Аҳмедов.

                “Иккинчи Жаҳон урушидаги даҳшатли жангларда ўз жонини фидо қилган ўзбек халқининг жасорати ва мардлигини намойиш этиш биз учун жуда муҳимдир, чунки бизда жанг майдонларидаги аскарларимизнинг жасоратини акс эттирувчи ҳарбий фильмлар деярли йўқ. Шу муносабат билан биз ҳукуматга ушбу ғояни амалга ошириш учун қўшимча 200 минг доллар ажратгани учун миннатдорчилик билдирамиз”, - дея таъкидлаб ўтди Фирдавс Абдухолиқов.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° небольшая облачность
Валюта курси