my5

Чилонзордаги каналдан топилган аёл жасадининг шахсига аниқлик киритилди

ЖАМИЯТ 14.02.2020, 08:50
2376
Чилонзордаги каналдан топилган аёл жасадининг шахсига аниқлик киритилди

Хабарингиз бор, кеча, 13 февраль куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги Бўрижар каналида аёл кишининг жасади топилган эди. Айни пайтда ушбу аёлнинг шахсига аниқлик киритилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. 

Аниқланишича, 13 февраль куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига тушган хабарга кўра, «3-Чарх Комолон» маҳалласи, Байналмилал кўчасидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналидан ёши тахминан 55—60лада бўлган, осиё миллатига мансуб аёл кишининг жасади тан жароҳатларисиз топилган.

Чилонзор тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида жасад Шайхонтоҳур тумани Марказ 13-мавзеда яшаган, 1954 йилда туғилган Н.А.га тегишли эканлиги аниқланган. Буни унинг турмуш ўртоғи А.А. ҳам тасдиқлаган. 

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, Н.А.нинг ўлими юқори нафас йўлларининг суюқлик билан беркилиши натижасида механик асфиксиядан келиб чиққан.

Шунингдек, Н.А. 2019 йилнинг сентябрь ойида Россия ва Ҳиндистонга бориб, онкологик касаллик бўйича даволаниб келгани маълум бўлган. Воқеадан уч кун аввал аёлнинг акаси онкологик касалликдан вафот этгани ва аёл бундан сиқилиб юргани аниқланган.

Ҳозирда Чилонзор тумани прокуратураси томонидан мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз,  10 февраль куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси ёқаси бўйлаб оқиб ўтувчи Анхор каналидан янги туғилган, ўғил бола жинсига мансуб чақалоқнинг тош боғлаб чўктирилган мурдаси топилган эди

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16° пасмурно
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21