13

Тошкентда афсонавий хоккейчилар иштирокида мусобақа бўлиб ўтади

СПОРТ 16.02.2020, 22:57
Теглар: хоккей, Хумо Арена
606
Тошкентда афсонавий хоккейчилар иштирокида мусобақа бўлиб ўтади

17 февраль душанба куни “Хумо Арена”да афсоналар матчи бўлиб ўтади. “Ўзбекистон дўстлари” жамоаси Ўзбекистон хоккей федерацияси жамоасига қарши беллашувга чиқади. 

Афсонавий хоккейчилар гуруҳида Валерий Каменский, Алексей Жамнов ва Виталий Прохоровдан ташқари Ўзбекистон дўстлари сафида олимпиада чемпиони, Жаҳон ва Европа ўйинларининг уч карра чемпиони, Канада кубоги соҳиби Сергей Шепелев ва бир неча карра Европа ҳамда Совет Иттифоқи чемпиони Алексей Касатонов, “Уч олтин клуби” аъзоси Владимир Малахов ҳам бор. Жамоа тренери – икки карра олимпия чемпиони, кўп марта жаҳон, Европа ва Совет Иттифоқи чемпиони машҳур Александр Якушев. Жамоа капитани – Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши котибининг ўринбосари, генерал Рашид Нургалиев.

Ўзбекистон Хоккей федерацияси жамоаси таркибида Шукур Каримовдан ташқари Тошкент “Бинокор” жамоасининг собиқ ўйинчиси, ҳозирда ЎХФ мусобақаларини ўтказиш бўйича директори Владимир Сторонкин, «Хумо” хоккей клубининг бош менежери, жаҳоннинг 9 та чемпионати иштирокчиси Латвия терма жамоаси ўйинчиси Нормундс Сейейс, «Хумо» тренерлари Борис Тортунов, Олег Микульчик ва бошқалар қатнашади.

– Мазкур матч биринчи ўринда Ўзбекистонда хоккейни оммалаштиришга қаратилган. Бу борада Хоккей федерацияси кўпгина ишларни амалга оширмоқда, – деди ЎХФвице-президенти Баходир Ғафуров. – Ўзбекистонга ўз ўйини билан бутун дунёга танилган буюк хоккейчилар ташриф буюрди. Бу хоккей ишқибозлари учун ажойиб имконият эмасми? Албатта, бўлиб ўтадиган учрашув дастурида ўзига хос қизиқ саҳналар ҳам йўқ эмас. Мисол учун, танаффус пайтида Ўзбекистондаги хоккей мактаби ўқувчилари ёш хоккейчиларнинг беллашуви ҳам бўлиб ўтади. 

Хоккей тарғиботи фақат беллашувни ўтказиш учунгина эмас, балки бу борадаги ишларнинг самарасини ошириш, мамлакатимизда етишиб келаётган ёш хоккейчиларни қўллаб-қувватлаш учун хизмат қилади. Бу ёш ўйинчилар бизнинг илк қалдирғочларимиз. Бизнинг ёш Федерациямизнинг ҳозирда мақтанишга арзигулик ютуқлари ҳам бор ва бу ютуқлар келгусида янада тиришқоқлик билан фаолият олиб боришга ундайди. Албатта, томошабинлар мазкур хоккей мусобақасининг ажойиб лаҳзаларидан баҳраманд бўлишади. Дастур доирасидаги бўлиб ўтадиган фигурали рақслар ва концерт номерлари ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. 

Афсоналар матчи 17 февралда “Хумо Арена” муз саройида соат 17.00 да бошланади.

Матч бошланиши олдидан соат 15-30 да «Хумо Арена»да журналистлар учун пресс-конференция ташкил этилади.

Суратда:Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг хоккей афсоналари билан учрашуви.2019 йил 15 март. Чапдан ўнгга: ЎХФ бош котибиШукур Каримов, икки карра олимпия чемпиониАлександр Якушев, Жаҳон ва Европа чемпиони Павел Буре, ЎзбекистонРеспубликаси Президенти Шавкат Мирзиёев, олимпия чемпиони, “Уч Олтин клуби”аъзоси Валерий Каменский, олимпия чемпионлари Алексей Жамнов, Виталий Прохоров, IIHF президенти Рене Фазель.

 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+17° дымка
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62