13

Ўзбекистонда боксдаги зўравонликлар бўлажак чемпионлар орзусини бўғмоқдами?

СПОРТ 17.02.2020, 10:06
974
Ўзбекистонда боксдаги зўравонликлар бўлажак чемпионлар орзусини бўғмоқдами?

BBC Uzbek ахборот хизматининг YouTubeдаги саҳифаси орқали “Ўзбекистон: боксдаги зўравонликлар бўлажак чемпионлар орзусини бўғмоқдами?” номли видеолавҳа эълон қилинди.

Шу муносабат билан 2020 йил 14 февраль куни Тошкент шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида масала юзасидан муҳокама ўтказилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, 2019/2020 ўқув йилининг 1-ярми якунлари бўйича ўтказилган аттестация якунларига кўра, спорт натижаси бўлмаганлиги учун  ўқувчилар сафидан чиқарилган 10-синф ўқувчиси Рихситилла Садировнинг онаси Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Оқмасжид маҳалласи, Атоий кўчаси 85-уйда истиқомат қилувчи Қурбонова Гулнора Қадиржановна BBC Uzbek каналига ўғлини ноҳақ ўқувчилар сафидан чиқарилганлиги ва унга нисбатан тренерлар томонидан тазйиқ ўтказилиб келинганлигини айтиб, видео мурожаат йўллаган.

Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида ташкил этилган муҳокамада ушбу видеолавҳа барча иштирокчилар – мактаб-интернат раҳбарияти ва ходимлари, Лутфий маҳалласи раиси ва маҳалла вакиллари ҳамда мактаб-интернат спортчи ёшлари билан биргаликда муҳокама қилинди.

Видеолавҳада маълум қилинишича, Рихситилла Садиров  дарсга кеч қолганида фан ўқитувчилари тренерга ўқувчиларни тартибга чақириш  юзасидан мурожаат қилади, тренер спортчиларни бокс залига чақириб, дарсга қатнашмаган ёки кеч қолган ўқувчиларга нисбатан куч ишлатилганини, махсус спорт анжоми (прыгалка) билан оёқ ости ва тананинг бел қисмига уришини, онаси эса бундай ҳолатда спортчилар қандай қилиб юксак спорт натижасига эришиши мумкинлигини  билдирган.

Йиғилиш иштирокчилари олдида Р.Садировнинг барча синфдошларини кийимлари ечилиб, бел ва орқа қисмига жароҳат етказилганлик ҳолати кузатилди ва жароҳат излари аниқланмади. Бокс бўлими ўқувчи-спортчилари тренерлар томонидан уларга нисбатан куч ишлатилмаслигини билдирди. Фотосурат илова қилинади.

Шунингдек, Р.Садиров спортда натижага эришмаганлигини асосий сабаби - бокс бўлими тренерлари томонидан  унга нисбатан доимий равишда руҳий босим ўтказилаётганлиги, деб  билади.

Бокс бўлими спортчиларига қайси тренер томонидан руҳий босим ўтказилаётганлиги ҳақида мурожаат қилинганида, спортчилар бундай ҳолат рўй бермаганлиги билдиришди.

Мактаб-интернат директори А.Каримов ўқувчи-спортчиларга мурожаат қилиб, бокс бўлимининг тренерлари томонидан ҳақиқатан ҳам тазйиқ ўтказилганми, руҳий босим қайси тренер ва кимга ўтказилган, шундац  ҳолатлар кузатилган бўлса очиқ-ойдин айтишини, тренерларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилишини таъкидлаб, бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмаслигини билдирди.

Лутфий маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қ.Вакилов сўзга чиқиб, таълим муассасасининг ўзбек спортидаги ўрнига алоҳида тўхталди. Бу ердан Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионати, жаҳон спорт ареналарида Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришга хизмат қилган спортчилар етишиб чиққанлиги, бу даргоҳ спорт оламида алоҳида эътиборга моликлигини, йиллар давомида ўзбек спортининг ривожига катта ҳисса қўшган юқори малакали тренерлар фаолият кўрсатиб келаётганини сўзлаб, оммавий ахборот воситаларида бу каби хабарларни тарқатилиши нафақат таълим муассасаси, балки маҳалланинг ҳам шаънига доғ олиб келишини таъкидлади. Агарда шундай ҳолат юз берса, ўқувчилар дарҳол раҳбариятга хабар бериши кераклигини тушунтирди.

Тренерлар жамоаси билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, уларнинг спортчиларни тайёрлашдаги меҳнатлари машаққатли эканлиги алоҳида таъкидланиб, ҳар бир спортчи билан ишлашда ўзаро ҳурмат, инсонийлик томойилларига амал қилган ҳолда ёндашишлари, терма жамоага муносиб номзодлар тайёрлаш борасида илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш борасида кўрсатмалар берилди.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+19° дымка
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62