13

Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов ҳақида фильм ишланмоқда

МАДАНИЯТ 17.02.2020, 10:28
1266
Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов ҳақида фильм ишланмоқда

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси”да Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов ҳақида “Санъатдаги санъат” номли ҳужжатли фильм ишланмоқда.

Фильмда Санъат Девонов шахси, унинг ҳаёт ва ижод йўли акс эттирилади. Таниқли санъаткор шахсига “У санъат билан бир ҳодиса бўлиб кетган, яъни санъатдаги Санъат. Гўё санъат деса Санъат акани, Санъат акани деса бевосита санъатнинг ўзини тушунгандек”, деб таъриф берилади фильмда. 

Айни вақтда ижодий гуруҳ – режиссёр Муроджон Одилов, оператор Анвархон Қосимов, картина директори Ойбек Содиқов, овоз режиссёри Абдуқаххор Каримовлар Хива шаҳрида фильмни тасвирга олишмоқда.

Санъат Девонов кино ва театр оламида бирдек салмоқли ижод қилган. Ўзбек кинотомошабини уни миллий кинематографиянинг дурдона асарларидан бири "Мафтунингман" фильми орқали яхши танийди. Унинг кинодаги илк роли "Амирликнинг интиҳоси" фильмидаги Шерали роли эди (1954). Марҳум актёрнинг фильмографиясида 25та фильм бор. "Улуғбек юлдузи", "Оловли йўллар", "Алпомиш" шулар жумласидан.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° небольшая облачность
Валюта курси