13

Хоразмда лотереядан спарк ютуғи чиқди. Лекин банк ходими ютуқни фуқародан тортиб олмоқда (видео)

ЖАМИЯТ 18.02.2020, 11:50
1965
Хоразмда лотереядан спарк ютуғи чиқди. Лекин банк ходими ютуқни фуқародан тортиб олмоқда  (видео)

Интернет тармоқларида кузатувчиларни эътиборини тортган яна бир видео тарқалди. 

Унда, 16 февраль куни соат тахминан 14:00 да Хоразм вилояти ШОВОТ тумани марказий деҳқон бозорида Халқ банки томонидан сотувга чиқарилган лотереяни ўйнаган  фуқаро  лотереяни сотиб олгани воқеаси акс эттирган. 

Ҳозирча исми номаълум бўлган фуқаро лотереяни махсус жойини ўчирган ва лотерея ютуғига СПАРК машинаси чиққан. Аммо ўша жойда лотерея сотувчиси (Халқ банки ходими) ўша ютуқли лотереяни фуқаронинг қўлидан юлиб олган ва унга 1000 АҚШ доллари таклиф қилган. Фуқаро рози бўлмай лотереяни беришини талаб қилган. Сотувчи эса у ердан қочишга уринган, аммо бошқа фуқаролар унинг кетишига йўл қўймай, милиция ходимларига хабар қилишган. Ҳозирча бўлиб ўтган ҳолат ҳақида ҳеч қандай расмий маълумотлар йўқ. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11